Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » DUNYO va JAXON XABARLARI

2013 йилда Хитой аҳолиси 7 миллион кишига кўпайди

ХХР статистика давлат бошқармасининг маълумотларига кўра, 2013 йилда мамлакатда 16,4 миллион янги фуқаро дунёга келган, 9,72 миллион аҳоли оламдан ўтган. Табиий ўсиш 0,49% ташкил қилган. 


Бунда аҳоли сони (Гонконг, Макао ва Тайванни ҳисобга олмаганда) 6,68 миллион кишига ўсган ва 1,36 миллиардни ташкил қилган. Жинсий тузилмани кўриб чиқадиган бўлсак, эркаклар аввалгидек кўпчиликни ташкил қилади — 697,28 миллион, аёллар эса 663,44 миллион.

Меҳнатга лаёқатли ёшдагиларнинг сони (16 дан 59 ёшгача) 2013 йилда 2,44 миллион кишига камайди ҳамда 919,54 миллионни ташкил қилди (умумий аҳоли сонининг 67,6%). Кекса одамларнинг сони 202,4 миллиондан ошди (Хитой аҳолисининг 14,9%).

Таъкидлаш жоизки, АҚШ аҳолисини ҳисобга олиш бюроси томонидан 2014 йилнинг 1 январ ҳолатига ер аҳолиси сони 7 миллиард 137 миллион 577 минг 750 кишини ташкил қилди. Бир йилда сайёрамиз 77 миллион 630 минг 563 кишига кўпайган. Асосий ўсиш Ҳиндистон, шунингдек Хитой, Нигерия, Покистон ва Эфиопия ҳисобига кузатилган.



Категория: DUNYO va JAXON XABARLARI
Просмотров: 2590 | Рейтинг: 1| Рейтинг: Хитой
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 18:53
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное