Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Tanho malagim - Soundtreck
. Vorislar - Loves Moment (serial korea)
. Gulperi - Soundtreck music (Turk serial)
. Samomiy Ishq-soundtreck
. Shamollar Mamlakati - soundtreck (korea)
. Efir Sirlari - Soundtrack 5
. Qalbim Chechagi-soundtreck
. Dengiz hukumdori - Offical soundtreck
. Ko'ngil bog'i-soundtreck [feat Girl]
. Qirolicha - Stakan Version
. Qirolicha - Soundtreck (slow version)
. Великолепный Век-Soundtreck 3
. Sherlock Holmes - soundtreck (offical)
. Ishq Jodusi - Latina Instrumental
. Osiyo-Asi [soundtreck]
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

47 МИЛЛИОН ДОЛЛАРЛИК ШОУ. КИМ УЧУН “БУНАҚАСИ ҲАЛИ БЎЛМАГАН”, КИМ УЧУН “БИР ТИЙИНГА ҚИММАТ”!?

ЛОНДОН УЧУН УЧИНЧИ, ДУНЁ УЧУН ЎТТИЗИНЧИ ОЛИМПИАДА ЎЙИНЛАРИ ҲАҚИДА ЭНГ ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР!

Хабарингиз бор, шу кунларда Буюк Британия пойтахти Лондонда "Олимпиада – 2012” ўйинлари  давом этмоқда. 27-июлда эса ҳар тўрт йилда бир маротаба ўтказилажак ушбу оламшумул спорт ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Келинг, ҳаммасига фактлар бўйича тўхталамиз.

1."Олимпиада-2012” Лондон учун учинчи, дунё учун XXX ҳисобланади. Яъни, Англия пойтахти Ўйинларга учинчи бор мезбонлик қилмоқда.

2.Ўйинлар очилиш маросими учун махсус стадион қуриб битказилди. У маросим куни 80 000 та томошабинни ўз бағрига сиғдирди.

3.Маросим режиссёри "Харобадан чиққан миллионер” фильми режиссёри ва шу картинаси учун бир нечта "Оскар” ҳайкалчаларини қўлга киритган (навбатдаги, катта умид қилган "127 соат” картинаси учун эса ҳеч нарса ололмаган) инглиз Дэнни Бойл бўлди. У шоу ҳаммага ёқсин ва кўнгилдагидек бўлсин учун бир неча маротаба стадионни томошабинларга лиқ тўлдириб, репетиция ҳам қилди.

4.Маълумотларга қараганда, ушбу шоуни Ер планетасининг ҳар етти одами томоша қилган!

5.Халқаро Олимпия қўмитаси Президенти Жак Рогге Лондон охирги 104 йил ичида оламшумул мусобақага мезбонлик қилаётганини таъкидлади. Бу борада 1908 ва 1948 йиллардаги мезбонликни эслаш даркор.

6.Олимпиада тарихида биринчи марта барча мамлакатлар ҳайъатлари таркибида  аёл спортчилар иштирок этди. Бу жинслар тенглигига ишора!

7.Ўйинларда иштирок этаётган 205 та мамлакатни англатган ҳолда стадион марказига шунча сондаги бронзадан ясалган барглар йиғилди. Улар биргалашиб улкан оловни ҳосил қилди. Бу оригиналлик бир умр ёдда қолди!

8.Олимпиада машъаласи 12 августгача, яъни Ўйинлар якунланадиган кунгача ёниб туради.

9. Очилиш маросими 3 соату 48 дақиқа давом этди.  

10.Лондон шу биргина шоу учун 27 млн. фунт стерлинг (47 млн. доллар) сарфлади. Бу 2008 йилда Пекинда ўтказилган очилиш маросими харажатларидан 2 баравар кам дегани!

11. Бу  шоу Isles of Wonder ( "Ғаройибот ороллари”) деб номланиб,  режиссёр Дэнни Бойлга қуйидаги инглиз машҳурлари ҳамроҳ бўлди:  актёр Роуэн Аткинсон, ёзувчи Жоан Роулинг,  инсонларни ўз асирига айлантирган аср "тўр”и - интернет (WWW) асосчиси Тим Бернерс-Ли ва хонанда Пол Маккартни.

12.Парашютдан Англия Қироличасининг сакраш саҳнаси у қадар ишончли чиқмаган бўлса-да, вазиятнинг ўзи қизиқ эди. Видеода Елизавета II га ҳамроҳ севимли киноқаҳарамон "Жеймс Бонд” эди. Дэниэл Крейг ҳамроҳликни ўзгача талқин этди.

13. "Мистер Бин”нинг стадионда "пайдо бўлиши”ни ҳеч ким кутмаганди. Ҳар доимгидек актёрни биринчи кўришдаёқ ҳамманинг юзига табассум югурди.

14.Лондон Ёзги Олимпия Ўйинларининг биринчи олтин медалини хитойлик спортчи Йи Силинг қўлга киритди. У 10 метрлик пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича ғолиба бўлди.

 



Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 3003 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Tarona.net
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 19:00
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное