Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Sevgi iztirobi - Soundtreck (Turk serial)
. Qaqnus - Destiny (korea)
. Tabib-Sara hi kiyo (soundtreck koreya)
. Vorislar - Some Other Day (serial korea)
. Ziyoda-Super Qaynona [soundtreck]
. Ko'ngil bog'i-soundtreck
. Osiyo-Asi [+ soundreck]
. Qirolicha - Stakan Version
. Sherlock Holmes - soundtreck (offical)
. Kara Para Ask - Soundtreck
. Sevgi Iztirobi (Kara Sevda) - piano music soundtreck
. Qaqnus - Mal De music
. Yoz Ifori-Soundtreck
. Sevishganlar - soundtreck (serial kareya)
. Sevgi Iztirobi - Anlatamam
Главная » Файлы » FIKR MULOXAZA

8 март - Хотин қизлар кунида қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон Гидрометеорология хизматининг маълумотларига кўра, ушбу ҳафта ўрталарига бориб, республикада ҳаво ҳарорати пасайиб ёғингарчилик кузатилади. Хусусан, 6-9 март кунлари жойларда вақти-вақти билан ёмғир-қор ёғиши кутилмоқда. 


Қорақалпоғистон республикаси ва Ҳоразм вилояти

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 6-7 март кунлари вақти билан ёғингарчилик кузатилади, ёмғир, қор ёғиши мумкин. 8-9 март кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Шамолғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 6-7 март кунлари баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20м сонияни ташкил қилади. 6 март куни кечаси ва кундузи ҳарорат 0-5 даража илиқ бўлади, 7-9 март куни кечаси ҳарорт 5-10 даражага совийди, кундузи эса 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.


Бухоро ва Навоий вилояти

Ҳарорат ўзгарувчан бўлади, 6 март куни айрим жойларда ёмғир ёғади, 7-9 март кунлари вақти вақти биан ёғингарчиликлар рўй беради (ёмғир,қор). Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 6-7 март куни баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с га етади. 6 март куни ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади, 7-9 март куниҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.


Тошкент, Самарқанд, Жиззаҳ, Сирдарё вилоятлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 6 март кечқурун ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. 7-9 март кунлари баъзи жойларда ёғингарчилик рўй беради (ёмғир, қор). Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқданғарбга 7-12 м/с эсади, 6-7 март кунлари эса 15-20 м/с кучаяди. Ҳавоҳарорати 6 март кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража  илиқ, 7-9 март куни ҳарорат пасайиб, кечаси 0-5 даража соув, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.


Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 6 март кечқурун ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. 7-9 март кунлари баъзи жойларда ёғингарчилик рўй беради (ёмғир, қор). Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқданғарбга томон 7-12 м/с эсади, 6-7 март кунлари эса 15-20 м/с кучаяди.Ҳаво ҳарорати 6 март кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ, 7-9 март куни ҳарорта тушиши кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи эса 3-8 даража илиқ бўлади.


Андижон, Наманган, Фарғона вилояти

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 6 март куни ёғингарчиликлар кутилмайди, 7-9 март кунлари баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқданғарбга 7-12 м/с эсади, 7 март кунлари эса 15-20 м/с кучаяди. Ҳавоҳарорати 6 март кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ, 7-9 март куни ҳарорат пасайиб кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.


Республиканинг тоғли туманлари

Ҳарорат ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчиликлар ёғади (ёмғир, қор). 6 март куни қор кўчкиси ҳавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан секундига 7-12 м тезликда, 6-7 март кунлари 15-20 м/с тезлашади. Ҳарорат 6 март кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 7-9 март кунлари ҳарорат тушиши 5-10 даража бўлади, кундузи 4 даража совуқ, 1 даража илиқ бўлади.

 



Категория: FIKR MULOXAZA
Просмотров: 2701 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 11:26
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное