Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

"Ҳаёт учун" хайрия марафони 27 мартдан бошланади

Шу йилнинг 27 мартидан 18 апрелига қадар бутун Ўзбекистон бўйлаб «Ҳаёт учун!» хайрия форум-марафонининг вилоят босқичлари бўлиб ўтади.

Акция «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, «Аёллар кенгаши» Республика жамоат бирлашмаси ва «Ҳаёт учун!» кўкрак бези саратони миллий уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилади.

Тошкентда марафон Сьюзан Комен номидаги жамғарма (АҚШ) билан ҳамкорликда 28 апрель куни ўтказилади. 

"Ҳаёт учун!” хайрия форум-марафони "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармасининг энг хайрли лойиҳаларидан биридир. Анъанага кўра, марафондан тушган маблағ кўкрак бези саратони хасталиги билан курашиш доирасида долзарб муаммоларни бартараф этиш, хусусан, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида аёллар учун тиббий текширув акцияларини ўтказиш, касалликни даволаш учун дори-дармонлар харид қилишга сарфланади. Мазкур марафон хасталикка чалинган беморлар учун келажакка умид тимсолидир.

Форум-марафонни ўтказишдан тушган маблағ эвазига ҳар бир вилоятда тиббий текширувлар ўтказилади, мутахассислар саратон касалликларининг олдини олиш мақсадида ҳар йили тиббий текширувдан ўтиш кераклиги ҳақида аёлларни огоҳлантирадилар, бепул маммография ва онкологик текширувлари, УТТ-диагностикаси ўтказилади, беморлар зарур дори-дармонлар билан таъминланадилар.

Айтиш лозимки, ушбу маблағларнинг катта қисми хусусий шахслар ва компаниялар томонидан ажратиладиган хайрия маблағларидир. Хусусан, Гулнора Каримова мазкур хайрли ташббусга асос солганини эътироф этиш жоиз. 2012 йилнинг май ойида пойтахтимизда ўтказилган хайрия форум-марафони доирасида у «Ҳаёт учун!» кўкрак бези саратони миллий уюшмасига 25 миллион сўмлик чек ҳадя қилди. Ушбу маблағ эвазига онкологик касалликни даволашда қўлланиладиган «Зомета» ва «Фемара» дори воситалари харид қилинди.


Manba:darakchi.uz


Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 2464 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 07:39
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное