"Анъанавий «Ҳаёт учун!» хайрия форум-марафони ташкилий қўмитаси – «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, «Аёллар кенгаши» Республика жамоат бирлашмаси ва «Ҳаёт учун!» кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, Сьюзан Комен номидаги жамғармаси (АҚШ) Бостонда ўтказилган марафонда содир бўлган фожеавий ҳодисалардан даҳшатга тушди ва воқеадан жабр кўрганларнинг барча яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Стадиондан ёки қўриқланадиган бошқа иншоотлардан ташқарида ўтказиладиган оммавий тадбирларга нисбатан Ўзбекистон бўйлаб хавфсизлик чоралари эълон қилинганидан сўнг ҳамда бутун дунёда марафон ҳаракатларини юргазиш ғоясига ҳамфикрлик ва эҳтиром билдириш сифатида «Ҳаёт учун!» хайрия форум-марафони ташкилий қўмитаси марафоннинг Тошкентда ўтказиладиган якуний югуришини қолдиришга қарор қилди. 27 апрелда эса марафон ҳаракатини қўллаб-қувватлаш акциясини хайрия концерти шаклида ўтказишга келишилди.
Мамлакатимиз бўйлаб 222 мингдан зиёд одам сўнгги ой давомида «Ҳаёт учун!» шиори остида ҳар бир вилоятда ўтказилган хайрия марафонлари ва футбол ўйинларида иштирок этди. Бизнинг марафон иштирокчилари Бостонда рўй берган бахтсиз ҳодисалар қурбонларига ҳамдардлик билдириш ва уларни қўллаб-қувватлаш ғояси остида бирлашадилар.
Тошкентда шу йилнинг 27 апрелида «Туркистон» санъат саройида ўтказиладиган хайрия концертида «Ҳаёт учун!» хайрия форум-марафонининг футболкасини харид қилиб, кўкрак бези саратони хасталиги билан курашишга ўз ҳиссасини қўшган ҳар бир иштирокчи қатнашиши мумкин. Улар, шунингдек, бу орқали АҚШдаги фожеавий воеқаларни бошдан кечирганларни қўллаб-қувватлайдилар. Бостондаги ҳодисалар кўпчиликнинг қалбини ларзага солди.
Хайрия лойиҳалари чексиздир. Бу эса эзгуликка ишонувчи кишиларнинг ҳамжиҳатлиги намунасидир."