Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

AKFA компанияси Гулнора Каримовага ёрдам сўраб мурожаат қилди

"Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармаси Васийлик Кенгаши раиси Гулнора Каримова ўзининг wordpress`даги  блогида Akfa фирмаси, хусусан Artel бренди билан боғлиқ мавзуга тўхталиб ўтди.

Айтиб ўтиш лозимки, кейинги пайтларда қайсидир фирма барқарор иш олиб бораётган бўлса, у Гулнора  Каримовага тегишли экани, аксинча қаердадир текширув бошланса ёки бирон фирма ёпилгудек бўлса, бунда яна Гулнора Каримованинг қўли борлиги ҳақидаги узун-қулоқ гаплар тарқалиши салкам одат тусига айланаёзди. 

Ушбу мавзу ҳақида сўз юритар экан, Гулнора жарангдор исм номидан қайсидир фирмани ёпиш ёки тортиб олиш баъзилар учун яхши усул эканини, зеро ҳеч ким жавобгар бўлишни истамаслигини таъкидлайди.  

Қуйида, Гулнора Каримованинг блогида келтирилган фикрларнинг таржимасини келтирамиз.

 

"Бир мавзу борки, ундан манфаатдор бўлган ичимиздаги ва хориждаги ўзимизнинг одамлар бу ишга тўғридан-тўғри ҳомийлик қилишади.

"У ўзига ёққан бизнесни олиб қўяди" - бу анчадан бери ва атайин ўйлаб топилган мавзу!

Мен сукут сақлаб келдим, лекин доимо ҳамманинг кўз ўнгида шу ҳақда сўрашни истардим: айнан қайси бизнеслар, кимдан, қайси вазиятда ва қайси манзилдан олиб қўйилибди? Бу каби муаммо билан дуч келган бошқа одамларга ёрдам қилиш учун сарфлаган асабларимдан бошқасини эслолмайман.

Ёқимли томони томони шундаки, буни биладиганлар тобора  кўпайиб бормоқда, шунингдек беҳад миннатдорлар ҳам. Афсуски, ҳар доим ҳам шундай бўлавермайди!


Ёрдам сўраб ёзилган кўплаб хатлар келади. Бирмунча вақт олдин афсуски, мен шахсан билмайдиган компания расман мурожаат этди. Мен жон деб, янги иш жойларини яратиб, оилаларни боқаётган, махаллий бозорда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқараётган, технологияларни ривожлантириб сохага сармоя киритаётган ана шу ишлаб чиқарувчиларнинг қўлини сиқиб қўйган бўлар эдим. Бу кўп йиллардан буён маҳсулотлари билан яхши таниш бўлган, Artel бренди остида маиший техникалар ва телефонлар ишлаб чиқараётган AKFA компаниясининг хати эди. 

Хатда ёзилишича,  "электр энергиясини асоссиз қайта ҳисоб-китоб қилиш” бўйича олиб борилган текширувлар билан бошлаган катта босим туфайли ишлаб чиқариш жараёни деярли барбод бўлган.  Гарчи, "иш тўхтаб қолмаслиги учун корхона томонидан тўловлар амалга оширилганига қарамай, текширув 2013 йилнинг апрелига қадар бир неча бор узайтирилган”. "16 кишидан иборат энг яхши мутахассислар аллақачон мамлакатни тарк этишди, қолган ишчилар эса тарқала бошлашди, ишлаб чиқариш ҳажми биргина январь ойининг ўзида 40 фоизга тушиб кетди”.  "Даромад қийматидан ҳам зиёдроқ бўлган жарималарнинг жорий этилиши корхонани банкрот ёқасига олиб келмоқда.”

Бу корхона  давлатимиз раҳбари томонидан илгари суриб келинадиган дастурлар ва мақсадларни амалга ошириш орқали Samsung, Indesit, LG компаниялари билан рақобатбатлаша оладиган йирик, юқори самарадор, жаҳон миқёсидаги компания бўла олиши ва МДҲда мураккаб маиший техника экспортчисига айланиши мумкин эди.

 

 Manba:darakchi.uz



Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 4046 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 06:53
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное