Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » TANQID va TAXLIL

АССАЛОМ НАВРУЗ!
Байрамлар азал-азалдан ҳар бир халқнинг, миллатнинг орзу-умидларини, турмуш тарзини, маданияти, анъана ва қадриятларини ўзида ифодалаб келган. Наврўз халқимиз асрлар давомида катта тантана, шодиёна, хурсандчилик билан нишонлаб, ардоқлаб келаётган байрамлар сирасига киради. Мамлакатимиз ҳали мустақилликни қўлга киритмасидан аввал, собиқ тузум давридаёқ, муҳтарам Юртбошимиз азалий байрамимиз Наврўзни мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида нишонлаш ташаббуси билан чиққан эди. Мустақиллик йилларида эса миллий қадриятларимиз, барҳаёт анъаналаримиз қаторида Наврўз ва у билан боғлиқ урф-одатларни қайта тиклаш ва ривожлантиришга катта эътибор қаратиб келинмоқда. Наврўз – янгиланиш, яшариш фаслининг дебочаси, тенглик, ҳамжиҳатлик, тотувлик айёми. Шу боис ҳар йили бу кунни ўзгача интиқлик, соғинч ва энтикиш билан қарши оламиз. Юртимизда 21 март иш куни деб эълон қилинди. Кеча Ўзбекистон Президентининг «Дам олиш 
кунларини кўчириш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Унга кўра, жорий йилнинг 21 март – чоршанба ҳамда 25 март – якшанбаси иш кунлари бўлади. Қарорда айтилишича, бундан кўзланган мақсад «аҳолининг дам олиши учун қулай шарт- шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш»дир. Дам олиш кунлари эса 22-24 мартга кўчирилди. Шундай қилиб, кетма-кет уч кун дам оламиз.


Категория: TANQID va TAXLIL
Просмотров: 3059 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 05:05
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное