Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » Qiziqarli

Боғчага бормайдиган болаларнинг ота-онаси учун қўлланма яратилди


Мактабгача таълим муассасалари педагоглари фарзандлари  боғчага бормайдиган ота-оналари учун методик қўлланма тайёрлашди.

 Бу болаларнинг саводхонлигини ошириш ва ҳар томонлама тарбиялашга кўмаклашади. Қўлланма Халқ таълими вазирлигининг мактабгача таълим муассасалари ҳодимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш Республика ўқув-методик маркази томонидан яратилган.

Қўлланманинг биринчи нашри ота-оналарга тарқатиб бўлинди. Китоблар халқ таълими муассасаларининг методик кузатувлар туман бўлимлари ҳамда маҳалла қўмиталари томонидан тарқатилмоқда. Қўлланма тўплами бешти китобдан ташкил топган бўлиб, ҳар бири болаларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилади. Уларнинг ичида расм чизишни ўргатувчи «Ўзинг бажар» брошюраси, «Мактабгача ёшдаги болалар учун математика» китоблари мавжуд. Шунингдек, тўпламда болалар вақтини мазмунли ўтказишлари учун энг яхши асарлардан ташкил топган «Болалар учун хрестоматия» ҳамда мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш бўйича давлат талаблари тақдим этилган брошюра ҳам бор. Улар ота-оналарга фарзандлари қандай ўсиб-улғайётганини кузатиш ва уларни тўғри тарбиялашга ёрдам беради.

Қўлланманинг навбатдаги партияси болаларни биринчи синфга тайёрлаш комплекс тадбирларини амалга ошириш чоғида тарқатилади. Мазкур тадбирлар "Обод турмуш йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилмоқда.


 Manba:darakchi.uz



Категория: Qiziqarli
Просмотров: 2830 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 03:29
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное