Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Muhabbat tafti - Rabba Ve
. O'zga Sayyoralik Mahbubim - Hello-Goodbye
. Qaqnus - Soundteck (korea)
. Sevishganlar - soundtreck (OST serial kareya)
. Yoz Ifori-Soundtreck
. Saroy Javohiri - Soundtreck
. Oppog'oy Zamonaviy talqinda-Белоснежка.2012 (soundtreck)
. Sevgi Iztirobi - Silinmi Hatralar
. Ko'ngil bog'i-soundtreck
. Qaqnus - Destiny (korea)
. Ishq Jodusi-soundtreck
. Kara Para Ask - Soundtreck
. Osiyo-Asi [+ soundreck]
. Yoz ifori-Piano [soundtreck]
. Yoz Ifori - Soundtreck
Главная » Файлы » FIKR MULOXAZA

БОЛА БУЗИЛСА, КЕЛАЖАК БУЗИЛАДИ!

XXI асрни «Компьютер технологиялари асри», «Тезлик асри», «Техника асри», «Интернет асри» ва шунга ўхшаш турли элементлар асри дейилади. Аммо афсуски, бу аср маънавий хуружлар асри ҳам бўляпти. Дунёда яккаҳокимлик ўрнатмоқчи бўлаётган давлатлар томонидан турли йўллар билан ўзга халқларнинг турмуш даражасига кириб бориш, уларнинг ижтимоий ва маърифий ҳаётига аралашиш, кишилар онгини аёвсиз заҳарлаш авж олди. Бу хуружлар инсонга руҳан таъсир этувчи воситалар орқали олиб борилаётгани бугун ҳеч кимга сир эмас.

Шайтон одам боласини алдаш учун, уни гуноҳ қилишга мажбурламайди, балки ўша гуноҳни унинг кўзига чиройли қилиб кўрсатади, холос. Ғоявий урушлар ҳам иблиснинг шу тамойилига асосланган. Сиз ўз фарзандингизнинг ҳар куни одам ўлдиришини тасаввур қила оласизми? Буни ҳатто ақлингизга ҳам сиғдира олмайсиз-а? Лекин бу ҳақиқат бўлса-чи? Ҳа, сизнинг болангиз пичоқлаяпти, автоматдан отяпти, заҳарлаяпти… Фақат бошқача йўл билан, «ўйин»да. Лекин...- Компьютер ўйинлари бугунга келиб, болаларнинг ажралмас машғулотига айланди, — дейди психолог Сардорбек Фармонов. -Энди улар варрак учиришни, боболарига қўшилиб ниҳол ўтқазишни хаёлларига ҳам келтиришмайди. Дарсдан кейин ёки дарслардан қочиб бўлса ҳам борадиган жойлари — компьютер ўйинхоналари, кундалик турмушларидаги энг муҳим мавзу -  компьютер ўйинлари бўлиб қолган. Бу ўйинларнинг саксон фоизида персонажлар ўта шафқатсиз.  Бу, ўз-ўзидан бола онгига виртуал салбий таъсир кўрсатади. Турли хил жанглардан ва қийинчиликлардан, ана ўша «яқин киши»сини тирик олиб ўтиш учун, ўша бола қанчадан-қанча «қон тўкади», қанчадан-қанча «шафқатсизликлар» қилади. Тўғри, буларнинг бари виртуал оламда содир бўляпти, лекин кейинчалик мана шу боланинг ҳеч нарсадан тап тортмайдиган, совуққон, бешафқат инсонга айланиб қолиши ҳеч гап эмас.

Бола бузилса, келажак бузилaди .

 

Manba: darakchi.uz



Категория: FIKR MULOXAZA
Просмотров: 2553 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 11:06
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное