Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

“DЕLLA MAE” - ГУРУҲИ ТОШКЕНТДА БЕПУЛ КОНЦЕРТ БЕРАДИ!

"DЕLLA MAE” - АМЕРИКАЛИК МАШҲУР АЁЛЛАР ГУРУҲИ ТОШКЕНТДА БЕПУЛ КОНЦЕРТ БЕРАДИ! 

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси биринчи бор Американинг энг буюк мусиқий анъаналаридан бири бўлмиш блуграсс мусиқасини Ўзбекистонга олиб келмоқда.  Аъзоларининг барчаси аёллардан иборат "Della Mae” блуграсс мусиқа гуруҳи 19 ноябрь соат 19:00 да Тошкентдаги "Туркистон” саройида концерт беради. Блуграсс ўзига хос америкача мусиқа усулларидан биридир. У АҚШнинг Аппалачи ҳудудида шотланд, ирланд ва инглиз иммигрантлари орасида келиб чиққан. Блуграсс мусиқа усули ана шу иммигрантларнинг анънавий мусиқалари воситасида ривожланиб борган ва бугунга келиб у жазз мусиқаси элементларини ҳам ўз ичига олади. Америкалик машҳур санъаткорлар Элвис Пресли ва Жонни Кэш ҳам блуграсс қўшиқларини куйлаган.     

Ушбу гуруҳ Тошкент ва Урганчдаги мусиқа мактабларида маҳорат сабоқлари ўтказиб, уларда маҳаллий талабалар ва мусиқачилар билан ҳамкорлик қилади. Тошкентда бўлиб ўтадиган концертда эса гуруҳ ўзбекистонлик мусиқачилар билан биргаликда ўз маҳоратини намойиш этади.

Гуруҳ 2009 йили ўз ижодини бошлаган маҳал АҚШ саҳналарида ўз маҳоратини кўрсатаётган ва фақат аёллардан таркиб топган ягона блуграсс мусиқа гуруҳи эди. "Della Mae” АҚШ бўйлаб гастролларда, унинг алоҳида аъзолари эса дунёнинг турли бурчакларида ўтказилган фестивалларда, мусиқа клубларида ва турли-туман концертларда иштирок этган ҳамда маҳорат дарслари ўтказган. Гуруҳ аъзолари таркибига Кимбер Людикер (скрипка), Селиа Вудсмит (вокал/гитара), Шелби Минс (контрабас), Женни Лин (гитара) ва Кортни Ҳартман (гитара/вокал/банжо) киради.

Гуруҳнинг Марказий Осиёдаги гастроли АҚШ Давлат департаментига қарашли "Америка мусиқаси чет элда” дастурининг бир қисми бўлиб, у халқаро маданий алмашинув ташаббуслари орқали хилма-хил америкача мусиқий жанрларни ўзида акс эттиради. Мазкур дастур 2012 ва 2013 йилларда 40 дан ортиқ мамлакатларга етиб боради. АҚШ ҳукумати Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон халқлари ўртасида ўзаро бир-бирини тушунишни мустаҳкамлаш учун ноанъанавий дипломатик ташаббуслардан фойдаланишни давом эттиради. 

АҚШ элчихонаси матбуот хизмати




Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 2403 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 12:12
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное