Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. O'zga Sayyoralik Mahbubim - Promise
. Hayot Sinovlari - Gulim
. Sevishganlar - soundtreck (serial kareya)
. Gulperi - Soundtreck music (Turk serial)
. Muhabbat tafti - Meri Aankhon Mein
. Yoz Ifori-Soundtreck
. Saroy Javohiri-Soundtreck6
. Ko'sem - Soundtreck music (Turk serial)
. O'zga Sayyoralik Mahbubim - Younha My love
. Saroy Javohiri-Soundtreck4
. Kuz ertagi-soundtreck 2
. Ishdagi Ishq - Песнка о погоде
. O'zga Sayyoralik Mahbubim - In Front Of Your
. Sevgi Iztirobi (Kara Sevda) - Sensizlik
. Qaxvaxona - soundtreck (Offical)
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

Фильмдаги фирибгарлар

"Факт билан” номли янги лойиҳамиз орқали баъзи тушунчаларнинг ҳақиқатлигини фильмлар орқали, яъни факт билан исботлашга уринамиз. Илк мавзуимиз фирибгарлик. Бу "хислат” қанчалик ёмон эканига қуйида берилган фактлар орқали амин бўлсангиз ажабмас

"БАЗИГАР”

Шоҳрух ХОННИНГ ХУДБИНЛИГИ

Ҳинд актёри Шохруҳ Хоннинг фильмдаги қаҳрамони Ажай Шарма соддадил қизлар — Прия (Кажол) ва Сима (Шилпа Шетти)ни ёлғон севгиси билан алдаб келади. Тўғри, у отаси учун қасос олади. Лекин фирибгарлик йўлини танлагани боис Приянинг нафратига учрайди ва мудхиш ўлим топади.

"ИШБИЛАРМОН КИШИЛАР”

ЮРИЙ НИКУЛИН, ГЕОРГИЙ ВИЦИННИНГ ФИРИБГАРЛИГИ

1991 йилда режиссёр Леонид Гайдай томонидан суратга олинган мазкур фильмнинг бош қаҳрамонлари Алексей Смирнов — Билл Дрисколл ва Георгий Вицин — Сэм фирибгарликка қўл уради. Бу устаси фаранг "ишбилармон”лар осонликча бойлик орттириш илинжида уларни доғда қолдирадиган болакайни ўлжа қилиб олгани хаёлига ҳам келмайди. Натижада болакай уларни қўғирчоқдек ўйнатиб, тавбасига таянишга мажбур қилади. Натижада хотиржамликни пулга сотиб олишади.

"АЛДАНГАН АЁЛ”

ФЕРУЗА СОБИТОВА, ҲИЛОЛ НАСИМОВ НАФС ҚУЛИ

Алдов, ваъдалар бериш йўли билан ёшгина қиз-жувонларни жиҳод йўлига бошлаган кимсаларнинг борар йўли узоққа чўзилмайди. Юлдуз Ҳамидова, Феруза Собитова, Ҳилол Насимовларнинг қаҳрамонлари худди от айланиб қозиғини топгандек, панжара ортидан жой олади.

"КЕЛГИНДИ КЕЛИН”

ДИЛНОЗА КУБАЕВА ЁЛҒОНЧИ

"Келгинди келин” Дилноза Кубаева Фаррух Соиповнинг севгисига ёлғон, фирибгарлик билан эришишни мақсад қилади. Аммо соддадил қишлоқ одамлари қўлини совуқ сувга ҳам урмайдиган, отасининг давлатига ишонадиган шаҳарлик таннозни қабул қилмайди. Бурни ерга ишқаланганидан сўнг эса қилган хатосини англаб етади.

"МАЪРАКАДАГИ ТЎЙ”

АБДУВОҲИД ЗОИТОВ УЯТГА ҚОЛДИ!

Таъзияда пул учун ёлғондан кўзёш тўкиб марсия айтиб юрадиган Абдувоҳид Зоитов — Серкабой маҳалла-кўй олдида уятга қолади. Ўтган вақтининг қадрини, нафсининг жиловини билмайдиганларнинг жазоси шу-да! Фирибгарлик билан ким бойиб кетибди?

"ОШИҚЛАР”

ФАРРУХ СОИПОВ ҚИЗЛАРНИНГ ХУШОМАДГЎЙИ

Фаррух Соипов қизларнинг ёқимтойи сифатида уларни лақиллатиб, сохта севгисига ишонтириб юради. Ҳақиқий севгимни топдим, деганда эса тегирмон тескарисига айланиб, чиндан кўнгил қўйган қизи унга панд беради. Бу дунё қайтар дунёлигини унутмаслик керак.

"ТУЗОҚ”

БАХТИЁР ҚОСИМОВ ТОВЛАМАЧИ

Гап шундаки, Баҳтиёр Қосимов қаҳрамони Улуғбек Юнусовни тўғри йўлдан оздириб, тузоққа туширади. Динни ниқоб қилиб, баландпарвоз гаплари билан унинг онгини заҳарлайди. Отнинг югургани сомонхонагача, деганларидек тинчликни сақловчи посбонлар қўлидан осонликча қутиламан, деган ўйлари хом ҳаёллигини тушуниб етади.

"УҚУБАТ”

САИДА РАМЕТОВА ВА ТОҲИР САИДОВНИНГ НОҚОНУНИЙ ИШЛАРИ

Саида Раметова — Асилова ва Тоҳир Саидов — Алимардон "Уқубат” фильмида жамиятдаги баъзи еб тўймаслар, дарди пул бўлган кимсалар қиёфасида намоён бўлган. Фирибгарлик йўли билан йигит-қизларни чет элга пуллаш эвазига бойишни мақсад қилган. Лекин бу найранглари узоққа чўзилмайди, ҳуқуқ-тарғибот идоралари вакиллари томонидан қўлга олиниб, муносиб жазога тортилади. Огоҳ бўлинг, одамлар, деган ибора шу ўринда асқотади.

"ЮЗМА-ЮЗ”

БОБУР ЙЎЛДОШЕВ ФАРРУҲ СОИПОВГА СОТҚИНЛИК ҚИЛДИ?

Бобур Йўлдошев — Умид ўз раҳбари Фаррух Соипов — Қодир Зокировичнинг оёғига болта уришга уринади. Катта мебел корхонасининг рақобатчиси билан тил бириктириб, ички хужжатларни кўчага олиб чиқади. Умид барчага фириб бера-бера, охири қазиган чоҳига ўзи тушади. Ахир ҳақиқат эгилади, букилади, синмайди-ку!

"БРИЛЛИАНТ ҚЎЛ”

АНДРЕЙ МИРОНОВНИНГ ХИЙЛАСИ

1968 йилда режиссёр Леонид Гайдай суратга олган ушбу комедия бош қаҳрамонлари — Анатолий Папанов — Лёлик (шефнинг ёрдамчиси), Андрей Миронов — Геша (ҳақиқий контрабандачи) ҳам юқоридаги қаҳрамонлар сингари катта бойлик илинжида фирибгарлик кўчасига кириб қолади. Натижада соддагина хизматчи Семён Семёнович Горбунков — Юрий Никулин азият чекади. Аммо ҳар доимгидек, адолат ғалаба қозониб, жиноятчилар қўлга тушади.

 



Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 3207 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 14:26
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное