Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » KINO YANGILIKLARI

Грецияда “Ўзбек киноси кунлари” фестивали бўлиб ўтди
Греция пойтахти Афина шаҳрида "Ўзбек киноси кунлари” биринчи фестивали бўлиб ўтди. Мазукур фестиваль Ўзбекистон ва Греция Республикалари ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг 20 йиллиги муносабати билан ташкил этилди.

Фестивалнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикасининг Афинадаги бош консули Эркин Хўжаев икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларига тўхталиб ўтди ва улар бой анъана ва узоқ тарихий ўтмишларга бориб тақалишини таъкидлади.

Мазкур фестиваль эса ўзаро муносабатларнинг янада мустаҳкамланишига ҳисса қўшади, - деди дипломат. Фестивальда "Ўзбеккино” милий агентлиги томонидан бадиий фильмлар намойиш этилди. Улар орасида Зулфиқор Мусоқовнинг "Қўрғошин”, Аюб Шахобиддиновнинг "Ўтов”, Жасур Исҳоқовнинг "Ҳақиқат куни”, Жаҳонгир Қосимовнинг "Сув ёқалаб”, Камара Камолованинг "Осмон остидаги йўл” ва Абдувоҳид Ғаниевнинг "Дада” номли фильмлари бор.


Категория: KINO YANGILIKLARI
Просмотров: 2370 | Рейтинг: 1| Рейтинг: dada
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 19:40
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное