Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Sevgi Iztirobi - Yllar Sonra (turk seriali)
. Saroy Javohiri-Soundtreck3
. Qirolicha - Soundtreck (Bidam Love)
. Dengiz hukumdori - Offical soundtreck
. Lola - NEGA [soundtreck JODUGAR]
. Qish Sanatasi-Soundtreck2
. Malikam Endi qara - Ask Laftan
. Ishq Jodusi - Latina Instrumental
. Ko'sem - Beautiful (Turk serial)
. Yoqotilgan Yillar-Soundtreck
. Ishdagi Ishq - Нас в набитых трамваях
. Sevgi Iztirobi (Kara Sevda) - Soundtreck 2
. Qor Alangasi - Soundtreck [Dream]
. Ko'sem: Sulton Usmon o'limidagi she'ri + music
. Shamollar Mamlakati - soundtreck 2 (korea)
Главная » Файлы » SOG'LIK

Гриппнинг мавсумий А(HINI) туридан огоҳлантирамиз

Қишнинг совуқ кунларида грипп ва ўткир респиратор инфекцияли касалликлар билан хасталаниш кўрсаткичи бирмунча ошади. 


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, шу кунларда сайёрамиз аҳолиси орасида мавсумий гриппнинг А(HINI) штамми кенг тарқалмоқда. 

Мамлакатимиз аҳолиси ўртасида ҳам мавсумий грипп билан касалланиш учраб турибди. Бундай беморларга ўз вақтида самарали тиббий ёрдам кўрсатиш баробарида ушбу касалликнинг эпидемик тусда тарқалиб кетишининг олдини олиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Республика грипп миллий маркази раҳбари, тиббиёт фанлари доктори Равшан Раҳимов бу ҳақда ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди:

– Шу кунларда бутун дунё миқёсида мавсумий грипп бўйича юзага келган вазиятдан келиб чиқиб, ушбу йўналишдаги ишлар янада кучайтирилаётир. Грипп юқумли вирусли касаллик бўлиб, об-ҳавонинг ўзгариши билан қўзғалиш ва тез тарқалиш хусусиятигаэга. Бу хасталик асосан ҳаво томчи йўли билан юқади. Грипп иммунитети паст, сурункали касалликлар билан хасталанганлар, кекса ёшдагилар, ҳомиладор аёллар ва болаларда оғирроқ кечиши мумкин. Шу боис бундай хасталик ўз вақтида аниқланиб даволанса, гриппдан кейинги асоратларнинг олдини олган бўламиз. Тиббиёт, таълим, мактабгача таълим муассасаларида кенг қамровли профилактика ишлари мунтазам амалга оширилмоқда. Гриппга қарши эмлаш тадбирлари белгиланган режа асосида ўтказилди. Мактабгача таълим муассасалари, мактаб, коллеж ва лицейларда эрталабки тиббий таҳлил олиб борилгани, грипп аломатлари аниқланганларга шу ернинг ўзида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари йўлга қўйилгани ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Грипп билан хасталанган беморларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча шифохоналарда қўшимча ўринлар ва дори-дармон захиралари яратилди. Вирусология лабораторияларида тиббий таҳлил ишларини тез ва самарали амалга ошириш учун етарли миқдордаги диагностикум ва тест системалар мавжуд. Бирламчи тиббиёт масканлари, клиникалар, ихтисослашган шифо муассасалари, шошилинч тиббий ёрдам марказлари ва бошқа қатор шифохоналарнинг шифокорлари грипп эпидемиологияси, диагностикаси ва даволаш усуллари бўйича малака оширди. Аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш мақсадида соҳа олимлари ва мутахассислар оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам чиқишлар уюштирмоқда.

Гриппга қарши курашда ҳар бир инсон касалликнинг дастлабки белгиларини яхши билиши керак. Грипп юққанда инсонда бош ва мушаклар оғриғи, иштаҳасизлик, ҳолсизлик, тумов, йўтал, ҳароратнинг ошиши, ич кетиши кузатилади. Бундай ҳолларда зудлик билан ҳудуддаги оилавий поликлиника ёки қишлоқ врачлик пунктига қўнғироқ қилиб, шифокорни уйга чақириш тавсия этилади. Бугунги кунда барча бирламчи тиббиёт масканларида фаолият юритаётган умумий амалиёт врачлари ва оила шифокорлари бундай беморга бирламчи ёрдам кўрсатиш борасида етарли билим ва малакага эга. Клиникалар ва даволаш муассасалари юқумли касалликлар билан хасталанган беморларни даволаш учун зарур дори-дармонлар билан таъминланган.

Таъкидлаш жоизки, грипп билан касалланганда дори-дармондан ўз билганича фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас. Грипп билан хасталанган бемор албатта шифокорни чақириб, врач тавсияси ва назорати остида даволаниши лозим. Ҳозирги кунда шифокорлар бундай тавсияларни аҳоли орасида кенг тарғиб этиш мақсадида маҳаллалар, таълим масканларида мулоқотлар, учрашувлар ташкил этмоқда.

Грипп эпидемиологияси, клиник хусусиятлари, олдини олиш ва даволашда қўлланиладиган препаратларнинг шифобахшлигини ўрганиш гриппдан кейинги асоратларнинг олдини олишда муҳим омил саналади. Бу борада услубий тадбирларни ўз вақтида ташкил этиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шу йўналишдаги вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида ташкил этилган бизнинг марказда илмий-амалий, услубий ишлар учун барча шароит яратилган.

Ҳозирги кунда Республика грипп миллий марказининг жойларда олтита таянч пункти фаолият юритмоқда. Ушбу илмий-услубий марказларнинг барчаси тадқиқотларни ўз вақтида самарали амалга ошириш учун зарур лаборатория ва диагностика воситалари билан таъминланган. Илмий изланишларни тажриба-синовдан ўтказишда Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Вирусология илмий-текшириш институти, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Биоорганик кимё ва Биокимё институтлари билан йўлга қўйилган алоқалар яхши самара бераётир. Олимлар ва ёш тадқиқотчиларимиз бу борада тараққий этган мамлакатларда эришилаётган ютуқлар билан танишиш, юртимизда қўлга киритилаётган янгиликларни кенг тарғиб этиш мақсадида халқаро конференция ва илмий-амалий семинарларда мунтазам иштирок этиб келмоқда.

Ҳозирги кунда мутахассислар касалликнинг олдини олиш ва курашнинг энг мақбул усули сифатида қатор тавсиялар ишлаб чиқиб, тарғиб этмоқда. Бунинг энг мақбул усулларидан бири юзга ниқоб тақиб юришдир. Тўғри ва рационал овқатланиш ва санитария-гигиена талабларига риоя этиш, тўйиб ухлаш, бадантарбия ҳам профилактиканинг муҳим шартларидан бири. Бу мавсумий грипп ва ўткир респираторли касалликларнинг олдини олишда энг самарали усул ҳисобланади. Бундан ташқари, эмлаш тадбирларини ўтказиш, тозаликка риоя этиш, хонадонларда дезинфекция ишларини йўлга қўйиш, хоналарни шамоллатиш эпидемиянинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Шахсий гигиена қоидаларини доимо ёдда тутиш лозим. Иқлимга мос кийиниш, овқатланиш меъёри ва қоидаларига тўла риоя этиш доимий эътиборда бўлиши зарур.

Ўз саломатлигига эътиборли, жисмонан фаол, белгиланган муддатларда тиббий кўрикдан ўтиб, унинг хулосаларига тўла амал қилган инсон ташқи таъсирларга бардошли бўлади. Фақат ана шундай юксак тиббий маданият ва соғлом турмуш тарзига риоя этиш орқали ўзимизнинг ва келажак авлодларимизнинг саломатлигини ҳимоялашга эришамиз.
 



Категория: SOG'LIK
Просмотров: 3034 | Рейтинг: 2| Рейтинг: Грипп
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 15:50
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное