Гулчеҳра ва Севара. Янги фильмда ким устунлик қилади?
Режиссёр Саид Мухторов ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолда
яна драма жанрига қўл урди. Бироқ бу гал актёрлар гуруҳи фақат
профессионаллардан иборат.
Саида Раметова, Матёқуб Матчонов, Муҳаммадисо Абдулхаиров Улуғбек Қодиров,
Гулчеҳра Эшонқулова, Севара Солиева "Рашк” номли янги фильмда жам бўлишган.
Узоқ давом этган танаффусдан сўнг катта экранларга қайтаётган Гулчеҳра
Эшонқулова мазкур фильмда бош қаҳрамон ролини ижро этган. Қизиғи, Севара
Солиева ҳам ушбу фильмда бош қаҳрамонлардан бирини жонлантирган.
Очиғи актриса Севара Солиевани бемалол Эшонқуловага
рақобатчи десак бўлади. Боиси, бир вақтлар M&TVA мукофотини Гулчеҳра
Эшонқулова қўлга кирита олмаган эди. Севара Солиева эса ўтган йили "Йилнинг энг
яхши актрисаси” номига сазовор бўлади. Кўрамиз, янги фильмда ким-кимдан
устунлик қиларкин. Сценарий муаллифлари Феруза Фаттоҳова ва Саида Ваҳобованинг
берган маълумотларига қараганда премьера август ойининг ўрталарида бўлиб ўтади.