Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

ГУЛНОРА КАРИМОВАНИНГ ПАРИЖДАН ЭКСКЛЮЗИВ РЕПОРТАЖИ!

Гулнора ҳар доим ўзининг ноодатий ғоялари ва қарашлари, ҳатти-ҳаракатлари билан ҳаммани қойил қолдиради. Кўп борада у ўрнак бўладиган даражада эътиборда! Латофатда, тафаккурда, дунёқарашда, дизайнерликда, раҳбарликда, ижодкорликда. Бу қаторни узоқ давом эттириш мумкин! Куни кеча Париждан тайёрлаган репортажи билан эса журналистлар аслида қандай ишлашиши кераклигини ҳам кўрсатиб қўйди! Қойил қоларлиси, мартаба ва машҳурликни бир четга суриб, подиумдаги намойишларни, энг қизиқ лаҳзаларни фотосуратларга муҳрлади.  Фикр-мулоҳазаларини эса twitter орқали ҳаммага маълум қилди. Жумладан, Франция пойтахтида кеча бошланган Мода ҳафталигида намойиш этилган Christian Diorнинг янги коллекциясига ўз баҳосини қуйидаги таъриф билан бошлади: Simplicity and chic! Ундан ташқари, Гулнора ҳафталикнинг ҳар бир диққатга молик жиҳатларига эътибор қаратади. Christian Dior мода уйининг асосчиси билан боғлиқ маълумотларни ҳам эслаб ўтади. Энг қизиғи, унинг эътиборидан подиум камчиликлари ҳам четда қолмайди.

Марказий Осиёда энг йирик лойиҳалардан бири Art Week Style.uz асосчиси  Гулнора Каримова катта қизиқиш билан лаҳзаларни фотосуратга муҳрлади ва бу ҳақда шундай ёзади:

 «суратга олиш жуда қийин бўлди... махсус суратга олиш учун ёруғлик кўп ва фақат оппоқ...»

Кўриб турганингиз  эса Гулноранинг машаққат билан уддалаган фотосуратлари. Ундаги шу оддийлик, самимийлик, янгиликка интилувчанлиги, тиниб- тинчимаслиги ўзи билмаган ҳолда буюклик сари элтаверади. Биз эса унга, унинг ишларига маҳлиё бўлиб қолаеврамиз. Гулнора, ўрнак бўлаётганингиз, биз ёшларни яхши ишлашга бўлган интилишга чорловингиз учун ҳам раҳмат!

 «Суратга олиш жуда қийин бўлди... махсус суратга олиш учун ёруғлик кўп ва фақат оппоқ...»







Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 3060 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 18:23
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное