Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

ГУЛНОРАНИНГ ЛИБОСЛАРИ МАЙДОНИ КЕНГАЙДИ!
ГУЛНОРАНИНГ ИФОРЛАРИ ВА ЛИБОСЛАРИ МАЙДОНИ 9,6 МЛН.КВАДРАТ.КМ БЎЛГАН МАМЛАКАТНИ ҲАМ ЗАБТ ЭТДИ!  НАВБАТДАГИ ЙИРИК ҒАЛАБА: РОССИЯДАН СЎНГ ХИТОЙДА! ДУНЁНИНГ ЭНГ ЙИРИК ИККИ МАМЛАКАТИДА GULI МУВАФФАҚИЯТ ҚОЗОНДИ!

Дунёнинг 13 та давлат билан чегарадош ва дунёдаги энг узун қуруқлик чегарасига эга (22,8 минг км) мамлакат. Майдони - 9,6 млн. квадрат км. 7 минг йиллик ичида Қадимий Миср, Бобил ва Ҳиндистон билан бир қаторда туради. Хамирга солиб пиширилган қурбақа оёқчалари – дастурхонининг антиқа таоми. Таъқиқланган совға – соат (негаки соат дафн маросимининг рамзи)...Хуллас, ажойиб диёр!

Мана шундай ажиб мамлакатда, дунёнинг энг кўп аҳолиси истиқомат қилаётган Ер бўлаги пойтахтида ўтган унутилмас ҳафталик биз, ўзбеклар учун ҳам катта сюрприз тақдим этди! 30 октябр куни Пекинда MERSEDES-BENZ CHINA FASHION WEEK (фейшн ҳафталиги) да энг машҳур ўзбек бренди GULI Collections намойиши бўлиб ўтди. Бир-биридан бежирим либослар хитойликлар ва пойтахт меҳмонларининг кўзини михдек ўзига қадади! Ундан ҳам қизиғи, Гулнора Каримованинг янги муаллифлик иши тақдимотидир: аёллар ва эркаклар учун яратилган бетакрор ифорлар - Mysterious for woman, Victorious for men. Яна тақдимотда  тез орада дунёнинг турли нуқталаридаги асл ва табиий косметик маҳсулот шайдолари муҳаббати, ишончини қозонган Collection Of Well-Being For Soul&Body by GULIдан барча баҳраманд бўлишди!

Анъанавий Шарқ нафаси ва замонавий Ғарбнинг фейшн-ечими бир ғоя остида учрашиши...Буни фақат Гулнора уддалаши мумкин! Ҳа, шундай бўлди ҳам! GULI куз-қиш 2012/13 либослар тўплами замонавий модада маданиятлар синтезининг янги формуласи сифатида қабул қилинди! Гулноранинг наздида дунёга тақдим этилаётган ўзбекона маҳси ва чопоннинг янги "ҳаёти” қандай акс эттирилди? Буни сўз билан ифодалашнипнг имкони йўқ. Чунки, фақат томоша қилиш ва ҳайратланишга арзийди. Гули креатив лабораториясида табиий пахта ва ипакдан  яратилган "аъло-бахмал”-чи? Ижодкорнинг ақлига балли дейсиз!

Бундай ютуқларни кўриб туриб жим турсак, биз қандай бағрикенг инсонмиз? Ўзбегимнинг ўзга юртларда ўз ижодкорлиги ва янгиликка интилувчанлиги ила донг таратаётганини била туриб, гапирмасак, ёзмасак қандай ватандош бўлдик?

Шу боис ҳам ҳар биримиз ифтихор қилишга арзигулик ишлар олдида фахр ҳиссини туя олсак, демак, тўғри яшаяпмиз!

Бу ғалаба Гулнора учун биринчиси ва Яратган хоҳласа, охиргиси ҳам эмас! 2009 йилдан бери GULI ўзининг заргарлик линияси, мавсумий либослар ва аксессуарлар тўпламини MILAN FASHION WEEK, MERCEDES-BENZ FASHION WEEK RUSSIA, MERCEDES-BENZ NEW YORK FASHION WEEK, RUSSIAN FASHION WEEK, BASELWORLD WATCH AND JEWELLERY SHOW каби нуфузли ҳафталикларда намойиш этиб келади.

1997 йилдан старт олган Хитой Халқаро мода Ҳафталиги - MERSEDES-BENZCHINA FASHION WEEK Хитойда 26 октябрдан 3 ноябрга қадар ўтказилади.  10 кун давомида Хитой ва дунёдан 50 та бренд ўз тўпламларини намойиш этади. 5 та танлов асосидаги намойишда 150 та ёш дизайнерлар ўз иқтидорини синовдан ўтказади. Ҳафталик 60 та юқори даражадаги тадбирлар ва тақдирлаш маросимини ўз ичига олади.  Лойиҳада  500 модел қатнашса, 600дан ортиқ хитойлик ва хориж журналистлари мода ҳафталигини Ер шарига овоза қилади!  

Сайтимиз ҳам кичик бир овоз бўла олган бўлса, демак, бекорга қалам тебратмадик. Бир юртдошимизнинг, ўзбек аёлининг жаҳон узра қилаётган самарали ишлари, фидокорона меҳнатлари натижаси кези келиб, элнинг баралла овозига айланса ажабмас! Гапнинг лўндаси эса, Сиз билан фахрланамиз, Гулнора! Бу бугунги замон ёшларининг қалбидан чиқадиган миннатдорчик овози!



Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 12252 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Gulnora Karimova
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 04:24
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное