Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » Qiziqarli

Иқтидорли талабалар учун стипендиялар дастури: якуний босқичга 300 нафар талаба ўтди

26-29 августга қадар Фонд Форум ва «Мехр нури» жамоат фонди «Иқтидорли талабалар учун стипендиялар дастури»нинг иккинчи якуний босқичини ўтказаётганини эълон қилади.

Бу йил дастурда иштирок этиш учун ҳужжат топширган икки минг нафар талабадан иккинчи сухбат босқичига Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа худудларидан 300 нафар талаба ўтди. Сухбат натижасида стипендиялар Дастури ғолиблари ўқув йили давомида ҳар ой асосий стипендияга қўшимча равишда пул олади. Ушбу имкониятни кейинги йилга ҳам узайтирса бўлади.

Иқтидорли талабалар учун стипендиялар дастурига ҳужжатлар қабул қилиш 20 майдан 1 августга қадар давом этди. 

Саралаш комиссияси аъзоларининг сўзларига қараганда, йилдан йилга ҳужжат топшираётган талабаларнинг билим даражалари ортиб бормоқда. Талабалар турли жабҳада тайёргарлик кўрган, ўз касблари тўғрисида кўп нарсани биладиган ва ҳориж тилида ҳам яхшироқ гаплашадиган бўлишмоқда.

Бу йил сухбатларга келганларнинг аксарияти иқтисодиёт факультет талабаларидир. Саралаш комиссиясининг фикрича, энг яхши натижаларни асосан пойтахт ОЎЮ талабалари кўрсатишмоқда.

Иқтидорли талабалар учун стипендиялар дастури 2006 йилдан бери амалга оширилади. 2006 дан 2012 йилгача 717 нафар талаба ушбу дастур бўйича стипендиялар олди. 100 дан ортиқ талабаларга стипендия тўлаш муддати кейинг яна узайтириб берилди. Шу кунгача тўланган умумий стипендиялар миқдори 357 млн. 615 минг сўмни ташкил қилди.

 Manba:darakchi.uz



Категория: Qiziqarli
Просмотров: 2685 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Иқтидорли, талабалар учун, стипендиялар дастури
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 05:02
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное