Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » DUNYO va JAXON XABARLARI

iPhone 5да сув остида суратга олиб бўладими?

Интернетда смартфоннинг яширин функцияси ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.


Яқинда ижтимоий тармоқларда янги миш-мишлар оқими пайдо бўлди. Маълум бўлишича, iPhone 5 яширин функцияга – сув остида суратга олиш имкониятига эга экан! Буни қандай амалга ошириш ҳақида маълумот берилмаган, бироқ исмлари сир тутилаётган инноваторлар буни албатта синаб кўришни тавсия қиладилар. 
Агар янги iPhone моделининг тавсифларига кўз югуртирсак, унинг сувга чидамлилиги борасида ҳеч қандай маълумот берилмаганини билиш мумкин. Балки айнан шунинг учун яширин функциядир, дейишингиз мумкин. Бироқ бу ҳақда ОАВ да ҳам, ғайратчан фойдаланувчиларнинг тест-драйвларида ҳам хабар қилинмаган. Дарвоқе, iPhone 5 билан боғлиқ битта видео ролик суратга олинган. Унда бир йигит iPhone устига кофе қуяди. Смартфон ишлашда давом этади. Бироқ аквариумга солингач эса, ишдан чиқади. Демак, агар сиз iPhone 5ни пешона тери тўкиб топган пулларингизга сотиб олган бўлсангиз, яхшиси, сув билан боғлиқ тажрибаларни ўтказмаганингиз маъқул. 
Айнан сув остида суратга олиш жуда ҳам зарур бўлганларга икки хил вариант бор. Биринчиси - iPhone 5 эмас, Sony Xperia go ёки Xperia acro S сотиб олиш. Ушбу ускуналар билан бир метр чуқурликка ярим соатга шўнғиш мумкин. Ускуналар корпуси ичига чанг ва нам киришига йўл қўймайди, сенсор экранлар эса нам бармоқлар билан текканда ҳам ишлайди. 
Иккинчи вариант эса – смартфон учун Krusell сув ўтмайдиган кейсини харид қилиш. Ушбу кейс ҳам бир метрлик чуқурликка ярим соатга шўнғиш имкониятини беради.


Категория: DUNYO va JAXON XABARLARI
Просмотров: 2550 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 14:43
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное