Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » FIKR MULOXAZA

Иситиш тизимини ёқиш тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори


Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматида берилган маълумотларга қараганда, жорий йилнинг 28 октябрь куни 2013-2014 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида шаҳар ҳокимининг Тошкент шаҳар иссиқлик манбаларидан айланма ҳаракатни ишга тушириш тўғрисидаги 840-сонли қарори қабул қилинди.


Унга кўра, Тошкент иссиқлик электрмаркази ОАЖ, Toshkent issiqlik markazi ОАЖ, Тошиссиққуввати ИЧБ унитар корхоналарига шаҳар хўжалигини 2013-2014 йилги иситиш мавсумига тайёрлаш дастурига биноан марказлашган иссиқлик таъминоти тизимининг барча қисмларини текшириш имкониятини таъминлаш учун 28 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳар иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракатини ишга туширишни таъминлаш топширилди.


Шунингдек, иссиқлик таъминоти, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан Тошкент шаҳрида иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш қоидаларига мувофиқ туман ҳокимликлари назорати остида болалар ва даволаш муассасаларини синов тариқасида иситилишга киришилиши белгиланди.

 



Категория: FIKR MULOXAZA
Просмотров: 3101 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Иситиш тизими, Тошкент, қарори, шаҳар ҳокими
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 15:01
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное