Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SAYTLAR YANGILIGI

Яндекс ўз браузерини тақдим этди
1 октябрь куни "Яндекс" компанияси Yet another Conference - YaC технологик конференциясида ўз шахсий браузерини тақдим этди.

Яндекс браузерида қидирув ва навигация кўрсатмалари жавоблар билан бирга берилган. Бу сизга аниқ веб-манзилни эслай олмаётган пайтингизда, керакли сайтни топишга ёрдам беради. Шунингдек, валюталар курси ва шаҳар кўчаларидаги ҳолатларни ҳам кузатиб боришингиз мумкин. Манзиллар қаторида веб-сайтлар манзилини ёзиш билан бирга қидирув саволларингизни ҳам ёзиш имконияти мавжуд. 

Браузерга таржимонлик хизмати ҳам ўрнатилган бўлиб, фойдаланувчилар нафақат алоҳида сўз ёки матн, балки тўлиқ веб-саҳифаларни ҳам таржима қилишлари мумкин. Яндекснинг антиврус технологияси зарарланган веб-саҳифалар борасида, "Касперский лабораторияси” тизими эса хавфли файл мавжудлиги ҳақида фойдаланувчини огоҳлантиради. 

Браузерни яратиш жараёнида саноатдаги энг яхши технологиялардан фойдаланилди, дея таъкидлайди Яндекс мутахассислари. Браузер фаолияти учун WebKit дастури танланди. Интерфейс Chromium очиқ кодига асосланган. Opera Software компанияси билан кўп йиллик ҳамкорлик сабабли,  Яндекс WebKit имкониятларини Opera Turbo технологияси ёрдамида кенгайтирди. WebKit интернетга уланиш тезлиги паст бўлганида ҳам, веб-саҳифаларни тез очишга ёрдам беради. Turbo тизими эса браузернинг кейинги нусхасида пайдо бўлиши режалаштирилган. Бундан ташқари, дастурга Adobe Flashнинг энг сўнгги нусхаси ҳамда PDF-файлларни кўздан кечириш учун махсус дастур ҳам киритилган. 

Яндекснинг янги браузеридан  Windows ва Mac OS операцион тизимларида фойдаланилади. Браузернинг илк талқинини browser.yandex.ru сайтидан юклаб олишингиз мумкин. 


Категория: SAYTLAR YANGILIGI
Просмотров: 2586 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 20:06
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное