Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Soundtreck-Великолепный Век
. Sevgi Iztirobi (Kara Sevda) - piano music soundtreck
. Yoz Ifori - Soundtreck
. Vorislar - Some Other Day (serial korea)
. Oppog'oy Zamonaviy talqinda-Белоснежка.2012 (soundtreck)
. Shamollar Mamlakati - soundtreck (korea)
. Sevishganlar - soundtreck (serial kareya)
. Ishq Jodusi - All I want
. Sevgi Iztirobi - Silinmi Hatralar
. TisMarHan-soundtreck
. Ishdagi Ishq - Моей душе покоя нет
. Merlin-Soundtreck
. Ko'ngil bog'i-soundtreck
. O'zga Sayyoralik Mahbubim - Promise
. Tabib-Sara hi kiyo (soundtreck koreya)
Главная » Файлы » FIKR MULOXAZA

Янги йил кечасидаги даҳшатлар

31 декабрь куни янги йил кириб келишига оз қолганда, турли хил бахтсиз воқеаларни бошдан ўтказиб, анча "кўзи очилган” муштарийларимизнинг фикр ва мулоҳазалари билан танишамиз.  

"Киссовур қорбобо” 

Маҳбуба Қодирова, қандолатчи:

Тўғриси, ҳозир айтиб бермоқчи бўлганим воқеа бундан бир неча йил илгари содир бўлган. Очиғи, уни ҳатто эслагим ҳам келмайди. Маҳалламизда бир қорбобо айланиб юрган экан. Уйнинг ойнасидан қараб турган болаларим турмуш ўртоғимга қараб "дада анави қорбобони уйимизга таклиф қилайлик” деб қолишди. Мен ҳам уларга шерик бўлиб, турмуш ўртоғимдан қорбобони уйга олиб чиқишларини илтимос қилдим. Бир зумда уйимиз қувончга тўлди. Ҳалиги қорбобо ҳали шеър айттирди, ҳали қўшиқ... Хуллас ҳеч кетай демайди. Турмуш ўртоғим иккимиз болалар билан қорбобони ёлғиз қолдириб ташқарига чиқдик. Бир маҳал қорбобо ёнидаги шериги билан кетамизга тушиб қолишди. Уларни кузатиб бўлгач, турмуш ўртоғим фарзандларимизга аталган совғаларни бера бошлади. Менга келганда эса, стол атрофини гир айланиб олган совғасини қидирди. Кейин билсак, ҳалиги қорбобо турмуш ўртоғим менга атаб олиб келган янги телефонни олиб жуфтакни ростлаган экан. Ички ишлар вазирлиги ходимлари омон бўлишсин, шу куни ҳам уларга тинчлик бермадик. Бир соатга етмасдан ҳалиги "киссовур қорбобони” тутиб келишди. Сиз ҳам ўзингизга эҳтиёт бўлинг, қўшнини ўғри тутиб юрманг тағин.

"Янги йил деса юрак безиллайди”

Акром Тўхтаев, автобил устаси:

Авваллари янги йил байрами яқинлашди дегунча кексаларнинг, ҳомиладор аёлларнинг юраклари зирилларди. Боиси, перотехника воситаларининг шовқини сабаб, қанчадан-қанча қарияларимиз бедаво дардга чалинган, ёш келинчакларимизнинг кўзи вақтидан аввал ёрган. Ўтган 2-3 йилдан буён перетехника воситаларини сотиш ва фойдаланиш қаттиқ назорат остига олингани қувонарли ҳол. Шукрки, хозир пақилдоқнинг овозини деярли эшитаётганимиз йўқ. Шу ўринда икки йил аввал маҳалламизда содир бўлган бир воқеани айтиб берсам. 31 декабр санасида, янги йилнинг киришига бир соат қолганида уйга келаётгандим, қўшниларнинг фарзандлари пақилдоқ ўйнашаётган экан. Шу дамда ҳалиги болалардан бири қўлидаги пақилдоққа гугурт чақиб, шиша идиш ичига солиб юборди, бирдан ҳалиги шиша синиб заррачалари ҳар томонга сочилди. Болалардан бири эса, додлаганча кўзини ушлаб чопди. Бориб қарасам, ҳалиги шиша заррачаси боланинг кўзига кириб кетибди. Ота-онаси билан тезда Тошкент тиббиёт академиясига олиб бордик. Шукрки, навбатчи шифокорлар бор экан. Бола бир неча кун кўз касалликлари шифохонасида даволанди. Биз эса, янги йилни шифохонада кутиб олдик...

"Меҳмонлар билан овора бўлиб уйимга ўт кетди” 

Саодат Усмонова, уй бекаси:

31 декабр санасида уйимиз меҳмонга тўлиб, янги йилни кутиб олиш тараддудида эдик. Ҳаммамиз меҳмонхонадаги меҳмонлар билан овора бўлиб, меҳмонхонадан ташқарига чиқмай ўтираверибмиз. Шу дамда ташқаридан оловнинг иси думоғимизга урилди. Қўшниларникидан келаётгандир-да, деб бемалол ўтиравердик. Ёнаётган нарсанинг иси янада кучайиб тутун пайдо бўлгач, ташқарига чиқиб қарасак, айвонимизга ўт кетибди. Кўплашиб дарҳол оловни ўчиришга ҳаракат қилдик. Афсус, кучимиз этмагач, ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасига қўнғироқ қилиб, зудик билан ёрдам чақирдик. Кўп ўтмай улар келиб, оловни ўчиришди. Билсак, олов газ плитамиздан чиқибди. Газга чой қўйиб, оловни баландлатиб ичкарига кириб кетибмиз. Газ плитамиз эса ойнанинг ёнгинасида эмасми, ойнага илинган парда шамолда учиб, бир учи оловга тегиб ёнғин чиқибди. Хавф-хатар байрамлигига қарамай бостириб келавераркан. Сиздан эса ҳушёрлик талаб этилади. Агар сизда ҳам шунга ўхшаш вазият содир бўлса, зудлик билан  Тошкент шаҳри бўйича 101, республикамизнинг турли ҳудудларидан 01 рақамларига қўнғироқ қилинг

P/S.: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг берган маълумотларига қараганда, 2011 йилнинг 31 декабр санасида Республикамиз бўйича 66 та ёнғин ҳодисаси аниқланиб, ўз вақтида бартараф этилган.

"Янги йилда ўғлимни йўқотиб қўйдим...”

Улуғбек Шукуржонов, тадбиркор:

Ўтган йилги янги йил санаси бир умр хотирамда сақланиб қолса, ажабмас. 31 декабр куни 10 ёшли ўғлимни олиб Тошкент шаҳридаги Чорсу бозорига борган эдим. Ўғлим бирдан холдан тойиб чарчаб қолгани учун, уни бир сотувчининг ёнига қўйиб ўзим яна бошқа нарсаларни харид қилгани кетдим-да, мени шу ерда кутиб тур деб тайинладим. Қайтиб келсам, ўғлимни ташлаб кетган жойимда рўзғор халталаримиз турибди-ю, аммо ўғлим йўқ. Атрофдагилардан суриштирдим. Қидирмаган жойим қолмади. Бозор маъмуриятига ҳам мурожаат қилдим. Сўнг уни Тошкент шаҳридаги Вояга етмаганлар ўртасида ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказидан топдим. Ўғлим бозорда мени қидириб адашиб қолгач, уни юқоридаги марказ ходимлари топиб олиб, дарҳол марказга олиб кетиб унга ғамхўрлик кўрсатишибди. Сиз ҳам байрам кунлари фарзандларингизга ҳушёр бўлинг. Уларни йўқотиб қўйган тақдирингизда, вилоятингиздаги ана шундай марказлардан топишингиз мумкин.

"Отни хуркитган пақилдоқ”

Нурия Иноятова, пенсионер:

Ҳар биримиз янги йил байрам тадбирларига фарзандларимизни олиб боришни одат қилганмиз. Сизнинг ҳам байрам тадбирлари уюштириладиган сайлгоҳлардаги бежирим қилиб безатилган от араваларга кўзингиз тушган бўлса, ажабмас. Мен асли Самарқанд вилоятиданман. Бундан бир неча йил илгари вилоятимиздаги сайлгоҳлардан бирига фарзандларимни олиб боргандим. У ерда ҳам болаларни сайр қилдиришга мўлжалланган от- аравалар бор эди. Нимадир бўлди-ю, от-аравалар турган томондан пақилдоқнинг қулоқни қоматга келтирадиган овози эштилиб, одамлар ҳар ерга тумтарақай қоча бошлади. Сал яқинроқ бориб қарасам, бир болакай пақилдоқни йўл четида турган отнинг оёғи остига ташлабди. Унинг овозидан ҳуркиб кетган от, ҳатто эгасига ҳам жиловини бермай ҳаммаёқни ағдар-тўнтар қилаётган экан. От ҳуркиб кетса, жуда ёмон бўларкан. Қанчадан-қанча одамларга шикаст етди. 5 сонияга ҳам бормайдиган бемаза "ҳузур-ҳаловат” атрофдагиларнинг ҳаётида бир умрлик доғ қолдиргани эса ачинарли ҳолат.


Юқоридаги бўлиб ўтган воқеаларни ҳукмингиз ҳавола этишдан мақсадимиз, байрам олдидан кайфиятингизни тушириш, қувончингизни сўндириш эмас. Аксинча, кўз илғамас юқордаги каби ҳолатларга янада огоҳ ва ҳушёрроқ бўлишга ундаш. Байрам байрамдек ўтиши учун эҳтиёт чораларини унутманг. Юқоридаги маълумотлар эса, албатта сизга асқотади деган умиддамиз.

 



Категория: FIKR MULOXAZA
Просмотров: 4576 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 11:24
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное