Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MOBILE ALOQA KOMPANIYALARI

Япония сўнгги 120 йил ичида ёққан қалин қор остида қолмоқда

Японияликлар бир ҳафта ичида иккинчи маротаба кучли қор ёғишини бошдан кечиришмоқда. Япониянинг 29 та префектурасида нохуш об-ҳаво оқибатида 19 киши ҳалок бўлди, 1550 киши турли даражада шикаст олди. 


Шаҳарларда озиқ-овқат тақчиллиги кузатилмоқда. Минглаб япон оилалари уйларини қор босиб қолганлиги сабабли кўчага чиқа олишмаяпти. Қишлоқларга электр тармоғи ўчган. Ҳозирда йўллар қордан тозаланяпти.
 
Баъзи шаҳар супермаркетларида транспорт йўллари ишламаётганлиги сабабли озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилиги кузатилмоқда.

Хусусан дўконларда сабзавот, балиқ ва нон маҳсулотлари умуман келмаяпти. Тезпишар ўгра ҳам чекланган миқдорда сотилмоқда – киши бошига беш пачкадан кўп эмас.

Ёғаётган кучли қор оқибатида Япония автотрассасида 900 та автомобил тўхтаб қолган. Мамлакат темир йўллари қор ичига чўкиб кетган. NHK телекомпанияси берган хабарларга кўра, қор қопламаси баъзи туманларда 80 сантиметрни ташкил қилган. Бундан ташқари вазият секундига 35-45 метр тезликда эсаётган кучли шамол билан янада ёмонлашиб бормоқда. 

Япония метеорологик агентлиги маълумотларига кўра, кучли қор ва шамоллар кейинги ҳафта ҳам давом этади. Ҳозирда Токионинг барча мактабларида дарслар бекор
қилинган.

Ушбу об-ҳаво ҳарорати сўнгги 120 йил ичидаги рекордни янгилади.



Категория: MOBILE ALOQA KOMPANIYALARI
Просмотров: 3149 | Рейтинг: 1| Рейтинг: Япония
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 15:17
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное