Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » DUNYO va JAXON XABARLARI

Японлар коинотга гапирувчи робот учиришди

Япониянинг Халқаро фазовий станция учун мўлжалланган материаллар ва юклар ортилган HTV4 космик юк аппарати ер орбитасига муваффақиятли чиқди.

Аппаратни Н-2В ракета-ташувчи кема ёрдамида Танегасима оролидан учирилди. Орбитал юк аппаратининг бортида ичимлик суви, озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа бир қатор материаллар бор. 

Бундан ташқари, HTV4 Халқаро фазовий станцияга кичкина гапирувчи роботни ҳам олиб кетди. Сунъий интеллект тизими билан жиҳозланган андроид станцияга япон астронавти Коити Вакатанинг келишини кутади. 

Робот муаллифининг журналистларга маълум қилишича, андроид япониялик астронавтни юзидан таниб олиши мумкин ва унинг вахтаси давомида у билан мулоқот қилиб туради. 

Ушбу экспериментдан мақсад жамиятдан ажралиб қолган одамларга роботлар маънавий кўмак бериш-бермаслигини аниқлашдан иборат.

 



Категория: DUNYO va JAXON XABARLARI
Просмотров: 2445 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Японлар, Робот
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 06:35
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное