Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » TANLOVLAR

ЙИЛ АЁЛИ 2012

"Аёллар кенгаши” республика жамоат бирлашмаси ҳар йили ўтказиб келинаётган "Йил аёли” миллий танлови финалчиларининг рўйхатини ва уларга оммавий равишда овоз бериш жараёни бошланганини эълон қилди.

    "Йил аёли” миллий танлови 2007 йилда "Аёллар кенгаши” РЖБ Жамоат Кенгаши раиси Гулнора Каримова томонидан ташкил этилган бўлиб, бирлашма бу йил 5 ёшга тўлди. 

   Танловнинг биринчи босқичи сўровнома ва аризалар бўйича ўтказилди. Бунда иштирокчиларнинг ички дунёси ва дунёқарашининг қанчалик кенг ва ёрқин эканлигига эътибор қаратилди. Натижада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри туманларидан бир нафардан иштирокчи саралаб олинди.

    Жорий йилнинг ноябрь ойида ўтказилган вилоят босқичи пайтида ҳакамлар сўровномалар ҳамда "Менинг устун жиҳатим” танлови натижалари бўйича ғолибларни аниқладилар. Унда иштирокчилар ўзларининг профессионал ва бошқа турдаги жиҳатлари билан, масалан, ўзлари ҳақидаги фото ва видеомаҳсулотлар, тақдимотлар, монологлар ёки оиласи, севимли иш жойлари, ютуқлари ҳақидаги тақдимот ва анкеталар билан қатнашдилар.

    Танловнинг вилоят босқичи натижаларига кўра, танловнинг Республика финал босқичига 14 нафар – ҳар бир вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан биттадан иштирокчи йўл олди. Бироқ энди мазкур 14 нафар иштирокчи орасидан ғолибни халқнинг ўзи аниқлайди, яъни оммавий овоз бериш усули қўлланилади.

    Оммавий овоз беришда "Beeline”, "Ucell” ёки "Perfectum Mobile” уяли алоқа компаниялари абонентлари ҳам қатнашиш ҳуқуқига эга, бунинг учун улар номзод рақамини 77708 қисқа рақамларига SMS-хабар сифатида юборишлари мумкин.

 



Категория: TANLOVLAR
Просмотров: 2996 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 10:49
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное