Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » Qiziqarli

Юртимизда “Китоб байрами” бошланди

Юртимизда "Китоб байрами” бошланди

Бугун Ғафур Ғулом номидаги Маданият ва истироҳат боғида Республика "Китоб байрами” бошланди. Унинг доирасида турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади.

Тадбирлар нафақат пойтахтда, балки Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларида ҳам ўтказилади. Маълумотларга кўра, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 2014 йил 1 май ҳолатига 108 та нашриёт, 1750 та матбаа корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилган. Республика нашриётлари томонидан ҳар йили 2 минг номдан зиёд, умумий адади 40 млн. нусхадан ортиқ турли китоб маҳсулотлари нашр этилмоқда.

Республика "Китоб байрами”да юртимизда фаолият юритаётган 100 дан зиёд нашриёт ва матбаа корхоналари ўз китоб маҳсулотлари билан фаол иштирок этмоқдалар.

Байрам кунларида иштирокчи нашриётлар томонидан сўнгги йилларда чоп этилган 250 дан зиёд номдаги янги китобларининг тақдимотлари, Халқ шоирлари ва ёзувчилари, ўнлаб таниқли ва ёш-истеъдодли адиб ва шоирлар ҳамда ношир ва матбаачилар билан мулоқотлар бўлиб ўтади. 

 



Категория: Qiziqarli
Просмотров: 2368 | Рейтинг: 0| Рейтинг: “Китоб байрами”
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 13:05
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное