Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » PSIXALOGIYA, OILA

Kibr va g‘aflat - badbaxtlik manbai

Инсонни икки дунё саодатидан тўсадиган, уни тубанлик ва хорлик сари етаклайдиган энг ёмон иллатлардан бири кибр-ҳаводир. Аллоҳ таоло кибр ҳаволи, мутакаббир кимсаларни огоҳлантиради: “Албатта, менга ибодат қилишдан кибр қилган кимсалар яқинда тубан ҳолатда жаҳаннамга кирурлар” (Ғофир, 60). 
Яна бир оятида бундай кимсаларга қарата: “Ер юзида кибрланиб юрма! Чунки сен (оёқларинг билан) зинҳор ерни теша олмайсан ва узунликда тоғларга ета олмайсан” (Исро, 37)дея танбеҳ беради.Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ таоло кибриё (улуғлик) ридоимдир. Азимлик изоримдир. Ким уларнинг иккисидан бирида Мен ила низо қилса, уни дўзахга ташлайман, деган”, дедилар" (Абу Довуд, Муслим ривояти). Демак, кибр ва иззат фақат Аллоҳга хос экан, бу сифатлар бандага тўғри келмас экан. Ким бу сифатларни Аллоҳ билан талашса, яъни, шу сифатлар билан сифатланишга уринса, Аллоҳ таолонинг азобига учрайди. Аллоҳ таолонинг “Кибриё (улуғлик) ридоимдир. Азимлик изоримдир” дейиши бу икки сифат Аллоҳга худди мазкур икки кийим кишига лозим бўлганидек лозим эканига ишорадир. 
Ибн Умар (розияллоҳу анҳу) бир кишининг либоси туфайли кибрланаётганини кўриб: “Ер юзида ҳам шайтоннинг туғишганлари кўп! Шайтон кибрга берилиб, Одамни менсимагани учун Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум этилган эди... “, деди. Ибн Умар бу сўзни икки ёки уч марта такрорлади. 
Ҳазрат Абу Бакр (розияллоҳу анҳу): “Ҳеч бир мусулмон ўзидан бошқа бир мусулмонни ҳақир ва кичик деб билмасин, чунки кичик кўринган мусулмон Аллоҳ назарида каттадир”, дедилар. 
Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтди: “Аллоҳ таоло Адн жаннати (жаннатнинг энг мақбул ери)ни яратди ва унга қараб: “Сен жамики мутакаббирларга ҳаромсан”, деди. 
Имом Ғаззолий: “Саодат калити ҳушёрлик ва фаҳму фаросатдадир. Бадбахтлик манбаси кибр ва ғафлатдадир , дедилар. 
Дарҳақиқат, куфр ва маъсиятдан каттароқ бало-офат йўқдир. Кибр-ҳаво туфайли инсонлар ҳақиқатни кўрмайдилар, шу сабаб шайтон уларни осонлик билан ўз измига солади: осонгина турли хил бузуқ йўлларга кирадилар, ботил ақидаларга эргашиб кетадилар. Бундай адашишлар эса жамият ҳаётини издан чиқади, парокандаликлар келтириб чиқаради. 
Иллатларнинг даъвоси илм-маърифат. Имон илм билан мукаммаллашади. Илм нафсни тарбиялайди. Эзгулик, адолат, фидойилик ва ватанпарварликни ўргатади. 
Илҳом ВАЛИЕВ, 
“Хўжа Бухорий” ўрта махсус Ислом билим юрти ўқитувчиси
www.muslim.uz


Категория: PSIXALOGIYA, OILA
Просмотров: 3524 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Kibr va g‘aflat, kibr, badbaxtlik manbai
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 17:16
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное