Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » KINO YANGILIKLARI

Кинотанқидчилар ўнта кўз билан ўзбек филмларини таҳлил қилишади

Республика Киночилар уйида 2012 йилда давлат ва нодавлат киностудияларда тайёрланган фильмлар намойиши бошланди.


Жорий йилнинг 15 март куни бўлиб ўтадиган ижодий конференция олдидан ташкил этилган мазкур намойишда танқидчилар, киношунослар, ёзувчилар, санъат йўналишидаги олий таълим даргоҳларининг профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар, киномухлислар иштирок этиш имкониятига эга, деб хабар беради ЎзА.

 

Қайд этиш жоиз, 2012 йилда мамлакатимизда турли жанрлардаги саксонга яқин фильмлар яратилди. Уларда жамият ҳаётининг турли жабҳаларида эришилган ютуқлар, оилаларни мустаҳкамлаш, баркамол авлодни тарбиялаш йўлидаги эзгу ишлар, ватанпарварлик, ҳалоллик, одамийлик сингари ғоялар ўз ифодасини топган.

 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили таниқли ёзувчи Эркин Аъзам сценарийси асосида режиссёр Аюб Шаҳобиддинов томонидан яратилган "Паризод” фильми Россиянинг Анапа шаҳрида бўлиб ўтган "Киношок – 2012” халқаро фестивалида Гран-прига лойиқ топилди. Бир қатор бадиий, анимацион фильмлар турли халқаро фестиваль ва кинофорумларда муваффақиятли намойиш этилди.

 

Шунингдек, "Ватанга хизмат – муқаддас бурч”, "Ўзбекистон – бағрикенг диёр”, "Тарбия мактаби”, "Оила – ҳаёт абадийлиги тимсоли” каби кўплаб ҳужжатли фильмлар томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.

 



Категория: KINO YANGILIKLARI
Просмотров: 2135 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 21:12
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное