Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

“ЛАВЗ” Кинодаги номутаносиблик ҳақида мулоҳаза

2013 йил
24 октябр куни Тошкентда янги «Лафз» фильмининг тақдимоти бўлиб ўтган эди. 2014 йилнинг феврал ойида эса ушбу Лафз филми бир қанча сайтлар томонидан ҳам тақдим этилди.


Фильмда Алишер Узоқов, Умид Искандаров, Бунёдбек Саидов, Севара Солиева, Мирзабек Холмедов каби маҳоратли актёрлар иштирок этишган.
Бизнинг эътиборимизни тортган нарса фильмнинг номланиши бўлди. Фильмга ижодкорлар "ЛАВЗ” дея ном беришган. Биз эса ҳар қанча уринмайлик бу сўзни луғатлардан топа олмадик. Эҳтимол луғатларга киритилмагандир дея, адабиётшуносларга мурожаат қилдик, аммо улар ҳам бундай сўз йўқлигини, бу ерда "ЛАФЗ” сўзи назарда тутилаётган бўлса керак, деган тахминларни айтишди.
Ўринли савол туғилади наҳотки бутун бошли фильмни яратган ижодкорлар, ижодий кенгашдан ўтказган мутасаддилар унинг номига эътибор беришмаган бўлишса?!
Бошқа соҳаларда бўлаётгани каби тизимдаги назорат органлари хусусий фильмларнинг ҳам мақсад ва моҳиятини таҳлил қилиб, йўл қўйилаётган хатоликлар учун жавобгарликларни кучайтириш чора-тадбирларини амалга татбиқ этиш вақти етмадимикан? 
Агар тилимиз, сўзлар ва ибораларнинг тарғибот манбаи саналган кино соҳасидаги бундай номутаносибликларга панжа орасидан қарашда давом этсак, келажак авлодни ўз она тилимизда сўз ва ибораларни хато ёзишига ўргатиб қўймасмикинмиз... 

Филмни томоша қилиб унинг савиясига шахсан ман икки бахо қўйдим. Албатта бу мени фикрим. Лекин шуни айта оламанки филмни на боши бор, на охири. Учта бой йигит бирдан мардикор бўлишгиси келиб қолади. Реал ҳаётдан жудаям узоқ бўлган сенарий асосида суратга олинган. Лафз филмидаги Алишер Узоқовни ижро этган рўлига қойил қолмадим. Агар мен уни ўрнида бўлганимда филмда суратга тушмас эдим. Ҳаётда хамма нарса пулга боғлиқ эмаску. Минг афсуслар бўлсинки бундай савияси паст бўлган филмлар кундан кунда кўпайиб бормоқда.



Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 2394 | Рейтинг: 1| Рейтинг: ЛАВЗ
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 07:37
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное