Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Titanik-soundtreck
. Hayot Sinovlari - Gulim
. Ziyoda - Oqibat [soundtreck]
. Yoqotilgan Yillar-Soundtreck2
. Saroy Javohiri-Soundtreck6
. Ko'sem - Soundtreck (Turk serial)
. Sevgi Iztirobi (Kara Sevda) - Sensizlik
. Великолепный Век-Soundtreck (of Rada Ray)
. Tabib-He yo Jin hikyo (soundtreck koreya)
. Qish Sanatasi-Soundtreck2
. Romeo va Juletta - soundtreck
. Choli Qushi-soundtreck
. Qalbim Chechagi-soundtreck3
. Vorislar - Some Other Day (serial korea)
. Qirolicha - Soundtreck (Mishel xonim)
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

Лола турмушга чиқаётган бир актрисага маслахат берди!

Lola

«Энди мен журналист» лойиҳасининг навбатдаги иштирокчиси актриса Севара Солиева мазкур саҳифамиз учун хонанда Лола Йўлдошевадан махсус интервью олди.


int-lola-sevara6Севара Солиева:
 — Болалигимдан Лоланинг ашадий мухлисиман. Ўзим учун намуна деб ҳисоблаган бу аёл билан бир кун келиб шу тарзда суҳбатлашаман, деб сира ўйламаган эдим. Аммо бугун "Даракчи” билдирган ишончни оқлаган ҳолда ундан қизиқарли интервью олишимга ишонаман. Суҳбатдошимнинг ёдида журналист эмас, яхши суҳбатдош сифатида сақланиб қолишни жуда истайман.

— Ассалому алайкум. Сизни кўриб турганимдан хурсандман! Доимгидек жуда латофатлисиз.

— Ваалайкум ассалом.  Раҳмат! Сиз ҳам очилиб кетибсиз.


— Раҳмат! Бугун сиз билан журналист сифатида суҳбатлашишдан мамнунман.

— Очиғини айтсам, мендан айнан сиз интервью олишингизни айтишганида ҳеч иккиланмасдан рози бўлдим. Сабаби, иштирокингиздаги фильмлар менга жуда ёқади. Бугунги янги касбингизда ҳам худди шундай иқтидорли эканлигингизга шубҳам йўқ.

— Билдирган илиқ фикрларингиздан бошим кўкка етди. Суҳбатни ўз соҳамга доир саволлар билан бошламоқчиман. Лола, айтинг-чи, сиз учун кино нима? Фильмлардаги ролларингиз шоу бизнесдаги реклама усулларидан бирими ёки бунга бошқа сабаблар борми?

— Ижодкор инсон бўлганим учун бу йўналишда ҳам ўзимни синаб кўрдим. Мен актриса эмасман ва бу соҳага даъвогарлик қила олмайман. Кинодаги ролларимни эса профессионал даражада баҳолаб бўлмайди. Уни севимли хоббиларимдан бири дейиш мумкин.


— Биринчи фильмингиз "Севинч” эди...

— Ўша пайтда 18 ёшда эдим. Санъат оламига энди кириб келган ёш хонанда учун фильмда бош роль ижро этиш катта тажриба мактаби бўлган.  

int-lola-sevara3

— Менимча, айнан шу фильмдаги ижронгиз энг яхши ролингиз бўлган...

— (Жилмайиб) Раҳмат. Бу фикрингизга ўзим ҳам тўлиқ қўшиламан. Сабаби "Севинч”дан кейин ижодим авж олган. Бу кино менга омад келтирган десам ҳам бўлади. Эсимда, бу фильмни кўриш учун деярли ҳар куни кинотеатрга борардим. Режиссёр Аюб Шаҳобиддинов "Нега ҳар куни шу ердасан?” деб койиса, унга турли баҳоналар топишдан эринмасдим. Ҳатто бир куни режиссёрга "Рекламаларда фильм актёрлари сизлар билан учрашади деган гаплар айтиляпти. Агар келмасам, ёлғончи бўлиб қоламиз” деганман (кулади). Шу  даражада бу кинога меҳр қўйган эдимки, Севинчнинг ҳаёти билан яшаганман, десам ҳам бўлади. Ролга киришиб кетганимдан суратга олиш майдончасида бўлаётган воқеага ишониб яшаганман.


— Биринчи танқидчингиз ким?

— Онам, дадам ва синглим Анора. Доим уларнинг танқидига қулоқ тутганман.

—  "Love mе” клипингиз кўпчиликнинг эътиборини тортди. Унда синглингизнинг роль ўйнагани ҳам анча шов-шувларга сабаб бўлди.

— Гап шундаки, синглим бу йил коллеж талабаси бўлди. Кириш имтиҳонларига тайёргарлик жараёнида мен билан яшади. Унинг ҳаёт тарзи, дўстлари, кийган кийимлари-ю, гап-сўзлари шу клипни суратга олишимга туртки бўлди. Унга клипимда бош ролни ижро этишни таклиф қилганимда ҳеч иккиланмасдан рози бўлди. Клипдаги бошқа актёрлар ҳам синглимнинг дўстлари. Бир сўз билан айтганда, клипдаги ҳар бир воқеа ҳаётдан олинган. Балки шунинг учун ҳам самимий ва табиий чиққандир.

— Бундан бир неча йил илгари интернет ва қўл телефонларда тарқаб кетган яна бир клипингиз ҳақида гапириб беришингизни истардим. Адашмасам, клип "Бахт бор” деб номланади...

— Аслида бу клип омма эътибори учун ишланмаганди. Бу клипни турмуш ўртоғимга тўй совғаси сифатида ишлагандим. Эсимда, ўшанда, турмуш ўртоғим ва қайнонам ишга кетишганда, суратга олиш гуруҳини уйга чақириб, соат 19-00 гача вақт берганман. Мақсад қайнонам ишдан келгунча барча ишларни битириб, гўё ҳеч нарса бўлмагандек ўтириш эди. Оилавий архив учун олинган бу клипни оила аъзоларимга "сюрприз” сифатида кўрсатганимда уларга жуда ёққан. Ҳақиқатан ҳам бахт ва қувонч акс эттирилган клип бошқаларнинг ҳам ёдида сақланиб қолганидан жуда хурсандман. 
int-lola-sevara4

— Йиғлоқимисиз?

— Турмушга чиқишимдан аввал жуда таъсирчан бўлганман. Ҳаётдаги содир бўлаётган ҳар қандай салбий воқеа менга таъсир қилиб, йиғлаб юборардим. Ҳозир эса бу одатим йўқолиб боряпти. Балки ҳаёт йўлидаги катта-кичик тошлардан жароҳатланаверганимиз бизни шундай бўлишга мажбур қилар, яна ким билади дейсиз... Аммо бугун менга кўпроқ севинч кўз ёшлари ҳамроҳ бўляпти десам, адашмайман.  Фарзандларимнинг қўлга киритаётган кичик ютуқлари, уларни боғчанинг турли тадбирларида намойиш этаётган ижодий ишларини кўриб, қувонганимдан кўзимга ёш олишим мумкин.


— Қалбингиз жароҳатини қандай даволайсиз?

— Менимча, инсоннинг қалб жароҳатига даво яқинларининг борлиги. Фақатгина уларнинг табассуми, ширин сўзигина бизга хуш кайфият бағишлай олади. Кундалик ишлардан чарчаганимда кечқурун уйга келиб болаларимни бағримга боссам, улар билан суҳбатлашсам, ҳамма нарсани унутаман. Назаримда бахт мана шу.


—   Уйингиздаги сиз учун энг қадрли нарса нима?

— Мен суратларни жуда асраб-авайлайман. Уйимдаги ҳар бир суратда менинг ўтмишим, ширин хотиралар, болалик, умуман босиб ўтган ҳаёт йўлим акс эттирилган. Туғилиб ўсган уйимда ҳам, ҳозирги уйимда ҳам деворга илинган суратларни томоша қилишни ёқтираман. Уларга қараб бир зумга бўлса ҳам ўтмишга қайтгандек бўламан.


— Фарзандларингизнинг санъат соҳасини эгаллашига муносабатингиз?

— Бизнинг оилада барчага эркинлик берилган. Қандай қарор қабул қилмайлик, ҳамманинг фикри инобатга олинади. Ҳатто нотўғри йўлни танлаганимизда ҳам ота-онамиз бизни бирор нимага мажбурлашмаган. Фикрларимизни қўллаб-қувватлаган ҳолда тўғри йўлни кўрсатишга  ҳаракат қилишган. Мен ҳам фарзандларимга ота-онам ишлатган тарбия усулларини қўллаяпман. Саволингизга эса ҳозир аниқ жавоб беришим қийин. Сабаби ҳамма нарсани вақт кўрсатади. Агар фарзандларимнинг санъатга бўлган қизиқиши кучли бўлса ва бу нарсани ҳавас эмас, касб сифатида танлашса, уларни албатта қўллаб-қувватлайман.

int-lola-sevara1
— Яна фарзандли бўлишни истайсмизми?

— Албатта! Яна бир қиз фарзандим бўлишини истардим. Чунки ўзимнинг энг яқин дўстим бу — синглим. У доим энг содиқ ва вафодор инсоним бўлишини билган ҳолда қизимга ҳам шуни тилаган бўлардим. У ҳам насиб этса, синглиси билан энг яқин дўст бўлиб улғайишини ният қиламан.


— Мен ҳам оила қуриш арафасида турибман. Шунинг учун опа сифатида сиз менга қандай маслаҳат берган бўлардингиз?

— Ишонасизми, сизга ҳеч қандай маслаҳат бермайман. Биз инсонлар ҳар хилмиз. Мен оилада мана бундай қилганман, эримга бундай, қайнонамга эса ундай гапириб кўнглини олганман дейишим нотўғри. Сабаби, феъл-атворимиз турлича. Ҳаммамизга алоҳида муомала-муносабат керак. Фақатгина бир гапни ёдингиздан чиқарманг: оилавий ҳаётингизга яқинларингиздан бошқа аралашмасин! Агар ҳамманинг маслаҳатини тинглайверсангиз, ўзингизга зарар бўлади. Шунинг учун оилавий ҳаётингизни мустақил бошланг. Фақат бахт, қувончли кунлар ҳамроҳ бўлсин! Сизни чин дилдан табриклайман!


— Сўнгги саволимни беришга рости, уялаяпман. Сизни тўйимга чақирсам, келасизми?

(Кулгу кўтарилди) — Албатта бораман! Яхши кунингиздаги қувончни мен билан баҳам кўришни истаганингиздан жуда хурсандман!


— Раҳмат. Тўйимга келсангиз, "Соғиндим” қўшиғингизга маза қилиб рақсга тушган бўлардим (кулгу кўтарилди).


Диктофон ўчирилгач...


Севара Солиева:
 —  Сиз билан биринчи бўлиб "Фонд Форум” томонидан ўтказилаган "Футбол шоу”сида танишган эдик. Мен билан тушган суратингизни интернетдаги саҳифангизга қўйганингизни эшитиб жуда хурсанд бўлгандим. Институтнинг биринчи босқичида ўқиб юрган пайтларда дугонам билан фақат сизнинг қўшиқларингизни куйлаб юрардим. Айниқса бахт мавзусидаги қўшиқларингизни тинглаб куйлашни ёқтирганман. Дугонамга "Лола доим бахт ҳақида куйлайди. Шунинг учун ҳам у шундай бахтли. Биз ҳам фақат яхши ролларни ва яхши нарсаларни ўйлашимиз керак” деб сизга ҳавас билан қараганман.


Лола Йўлдошева: — Ҳаётда хато қилишдан қўрқмаслик лозим. Асосийси, ўша хатоликни иккинчи марта қайтармаслик керак.


— Аёл сўзини қандай ифодалаган бўлардингиз?

— Донишмандлик, муҳаббат ва гўзаллик.


— Эркак сўзини-чи?

— Аёлга тиргак бўла оладиган бақувват устун!

 int-lola-sevara2

Хулоса:


Севара Солиева:
 — Интервью жараёнида мен Лола билан ҳудди мухлисдек гаплашдим. Ўзимни қизиқтирган барча саволларга кўнгилдагидек жавоб ололганимдан хурсандман. Журналист сифатида интервью қандай ўтганини эса муштарийлар баҳолашсин.


Лола Йўлдошева:
 —  Учрашув аъло кайфиятда ўтди. Ҳеч бир интервьюда бу каби самимийликни сезмаганман. Севаранинг беғуборлиги уни ҳеч қачон тарк этмаслигини ва доим шундай майин, чиройли таббасуми билан эътиборда юришини тилайман!

 

Manba:darakchi.uz


Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 6253 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Lola
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 20:46
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное