Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

«M&TVA-2013» мукофотига овозлар қабул қилиш бошланди

Фонд Форум, Муаллифлар ва ижрочилар Гильдияси ва «ТVM» телеканали ҳар йили ўтказиладиган саккизинчи «М&TVA» мукофотларини тақдирлаш маросимини ўтказиш хақида эълон қилади.


Анъанага кўра, мусиқа, кино, радио ва телевидение соҳасидаги энг яхшиларни аниқлаш маросими 2013 йилнинг 22 декабр куни ўтказилади.

Сўнгги саккиз йил ичида «M&TVA» мукофоти бизнинг медиа-майдонда энг асосий ва нуфузлилардан бири бўлиб келмоқда.

«M&TVA» мукофотини хақиқаттан умумхалқ деб атаса бўлади, сабаби номинацияларга номзодлар уч босқичда сараланади, унда нафақат мутахассисларнинг балки оддий мухлисларнинг фикрлари ҳам инобатга олинади. Бунинг учун продюсерлик марказлари, газета, журналлар, радиостанция, телеканал ва киностудияларнинг таҳририятлари ўртасидаги анкеталаштириш, шунингдек мукофотнинг расмий сайтида ва SMS орқали овоз бериш ёрдамида амалга оширилади.

Айни дамда Мукофотнинг расмий сайтида севимли ижодкорларга овоз йиғиш жараёни бошланди.

Мукофтот ғолибларини аниқлашнинг энг сўнгги босқичини кинематография, радио, телевидение арбоблари, журналистлар, машҳур театр ва киноактёрлари, рассомлар, шоу-бизнес вакилларидан ташкил топган нуфузли ҳайъат аъзолари амалга оширишади.

«M&TVA-2013» мукофотининг телевизион талқинини «TVM» телеканалининг янги йил эфирида кўриш мумкин бўлади.

Manba:darakchi.uz



Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 2367 | Рейтинг: 0| Рейтинг: M&TVA-2013
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 07:10
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное