Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SOG'LIK

Мактаб ўқувчисининг овқатланиши учун 7 қоида

Мана ёзги таътил тугаб, ўқиш даври ҳам бошланди. Оналар учун фарзандларининг мактабда қорни тўқ юриши албатта муҳим. Шу боис, улар болаларга қандай нонушта тайёрлаш ва мактабга қандай тушлик бериб юбориш ҳақида бош қотираётган бўлишса ажабмас. 

Мутахасисларнинг сўзларига кўра, болалар учун ҳам, катталар учун ҳам учта тамойил жуда муҳим. Булар витаминлар мувозанати, меъёр ва тановулда турли-туманлик. Қуйида айни мавзу бўйича айрим маслаҳатларимиз бор. 

1. Нонуштага албатта иссиқ овқат бўлиши керак, овқат таркибида крахмал бўлса, ундан ҳам яхши. Бундай овқатларга бўтқа, картошка ва макаронлар киради. Крахмал организм томонидан секин ўзлаштирилади, натижада, ҳосил бўладиган глюкоза қонга кичик порцияларда тушади, шу боис организм оладиган қувват узоқ вақтга етади. Бундай овқатларга сабзавотлар ва мевалар яхши қўшимча бўлиши мумкин. Ичимликлардан шарбатлар ва чой маъқул. Ишламайдиган ёки эрта тонгда уйғонадиган оналар ўз оила аъзоларини қуймоқлар билан ҳурсанд қилиши мумкин. Бироқ бу таомлар йирик тортилган ундан ёки сули, гречка ёрмасидан бўлиши лозим. Уларга қовоқ, кабачки, олма қўшимча қилинса янада яхши. "Углеводли” нонушталарни "оқсил”лари билан алмаштириб туриши керак. Бу нимани англатади? Масалан, сабзавотлар ва кефир ёки творог ва мевалар қўшилган омлет. Тухум катта озуқавийликка эга оқсил даражаси юқори бўлган маҳсулот бўлишидан ташқари, холин моддасининг манбаи ҳам ҳисобланади. У улғаяётган организм учун жуда зарур.


БУ МУҲИМ!

Болаларни овқат, айниқса, нонушта пайтида шошилтирманг! Ҳеч қачон уни ўзи хоҳламаса, овқатни охиригача ейишга мажбурламанг.


2. Тамадди. Пакетчалардаги шарбатлар – оптимал вариант эмас, албатта, аммо, болага мактабга бериб юбориш учун, шубҳасиз, яхши танлов. 200 граммли пакетчаларга қуйилган шарбатлар (нектарлар эмас, айнан шарбатлар, бу 100% табиий, қанд ва консервантларсиз шарбат бўлиши керак), печенье, бутерброд, сабзавотлар ёки мевалар – мактабда тамадди қилиб олишнинг жуда яхши усули ҳисобланади.

 

3. Эсингизда бўлсин, болаларда овқатланишлар орасидаги танафуслар 4 соатдан ошмаслиги керак (катталарда – 5 соат). Агар мактабда иссиқ овқат ташкил этилган бўлса, болага 2-3 дона печенье, шарбат пакетчаси, олма ёки нок бериб юборишнинг ўзи кифоя. Агар болада тўлақонли овқатланиш имконияти бўлмаса, унда етарлича тамадди қилиб олиш ҳақида қайғурган маъқул. Бунда қайнатилган гўшт (мол гўшти ёки товуқ гўшти), сабзавотлар, масалан, бодринг, булғор қалампири, сабзи энг яхши вариант бўлиши мумкин. Буларга ёғсиз пишлоқ ва суюқ йогуртни қўшимча қилиш мумкин.


4. Иштаҳани бутербродлар, чипслар ва ширинликлар билан бўғмаслик керак. Кўп миқдордаги пишириқлар, ширинликлар, газли ичимликлар моддалар алмашинувининг бузилишига олиб келади. Организм кўп ширинликни қайта ишлаши кераклигига ўрганиб қолади, натижада, инсулин моддаси керагидан кўпроқ ажралиб чиқа бошлайди. Бундай ҳолат гиперинсулинемия дейилади. У ҳатто озғин ўсмирларда ҳам ривожланиши ва қандли диабетга чалиниш хавфини ошириши мумкин.


5. Мактаб ўқувчисининг тушлиги уни уйда ёки мактабда тановул қилишига боғлиқ. Бироқ, ҳар қандай ҳолатда ҳам, тушлик биринчи овқат – мол гўшти, товуқ гўшти, балиқ гўшти солинган шўрва ёки кўкатлар солинган вегетарианлар шўрвасидан, иккинчи овқат – сабзавотли гарнир қўшилган қайнатилган ёки димлаб пиширилган гўшт ёки балиқдан ҳамда десертдан иборат бўлгани яхши.


6. Агар тушлик ва кечки овқат орасида кўп вақт қолса, иккинчи тушликни ташкил қилиш мақсадга мувофиқ. Унда мевали йогурт, чой билан пишлоқ ёки сут билан булочка тановул қилиш мумкин.


7. Кечки овқат – тухумли ёки творогли, сабзавотли ёки балиқли таом, чой шарбат ёки сут. Нон жавдар унидан ёки йирик тортилган ундан тайёрлангани маъқул. Пирожнийлар, тортлар, ҳолва, шоколад ва бошқа ширинликларни кундалик рационга қўшманг (катталарникига ҳам!), яхшиси уларни дам олиш кунлари ва байрам кунларига қолдиринг! 

 Manba:darakchi.uz



Категория: SOG'LIK
Просмотров: 2858 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 23:45
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное