Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » DUNYO va JAXON XABARLARI

Миллионер машҳур актрисани 15 дақиқага сотиб олди

«Сумерки» фильмининг юлдузи Кристен Стюарт вақтини бекор ўтказмаяпти. Яқиндагина актрисанинг сочи тўкилаётгани ҳақида хабар тарқалиб кетганди. Бунга сабаб сифатида унинг актёр Роберт Паттинсон билан ажралиши туфайли депрессияга тушиб қолганини ҳам кўрсатишди. 

 

Аммо, маълум бўлишича, ишқий азоблар оралиғидаги "танаффусларда” Стюарт вақтини бекорга ўтказмаган, хусусан нотаниш йигит билан учрашувга чиққан ва бунинг эвазига ярим миллион доллар ҳам ишлаб олган.

Актрисага яқин манбалардан бирининг сўзларига кўра, нотаниш йигит Яқин Шарқлик шаҳзода бўлиб чиққан ва унинг севимли актрисаси билан учрашуви бор-йўғи 15 дақиқа давом этган. Ана шу қисқа учрашув учун шаҳзода ҳақиқатан ҳам ярим миллион доллар тўлаган. Ушбу маблағ кейинчалик "Сэнди” тўфонидан жабрланганларга ёрдам жамғармасига ўтказилган.

Буни продюсер Харви Вайнштейн Торонто кинофестивалидаги "12.12.12” деб номланувчи ҳужжатли фильм намойишидан олдин сўзлаган нутқида маълум қилган.  

Айтиш жоизки, даставвал шаҳзода камроқ пул таклиф қилган, шу боис Стюарт бироз вақт таклифга кўнмаган. У пул миқдори ярим миллионга кўтарилганидан кейингина учрашувга рози бўлган.

Вайнштейннинг сўзларига кўра, учрашув чоғида актриса ўзини жуда камтарона тутган: у йигит билан бор-йўғи 15 дақиқа суҳбатлашган, кейин эса унга миннатдорчилик билдириб, хайрлашган. Стюарт хоним сахий мухлисининг исми ҳозирга қадар номаълум бўлиб қолмоқда.

 Manba:darakchi.uz



Категория: DUNYO va JAXON XABARLARI
Просмотров: 7645 | Рейтинг: 0| Рейтинг: актриса, миллионер
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 06:52
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное