Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MOBILE ALOQA KOMPANIYALARI

"МТС-Ўзбекистон" филиаллари ҳам аукционга қўйилди

"Ўздунробита” МЧЖ хорижий корхонасининг вилоятлардаги филиалллари активлари аукцион савдоларига қўйилди. Бу ҳақда "Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ хабар берган.


Маълум бўлишича, "Ўздунробита” МЧЖ ХК филиаллари кредиторлари томонидан компаниянинг вилоят филиаллари мулкларини аукцион савдоларига қўйиш ҳақида қарор қабул қилинган.

 

Савдоларда иштирок этиш учун аукционга қўйилган мулк бошланғич нархининг 20%ини олдиндан тўлаш талаб этилади. 

 

Кредиторлар томонидан ҳар бир филиал учун алоҳида бошланғич нарх белгиланган.

 

Филиаллар

Бошланғич нархи

Жиззах филиали

31 млн. сўм

Самарқанд филиали

70 млн. сўм

Наманган филиали

30 млн. сўм

Бухоро филиали

25 млн. сўм

Қашқадарё филиали

30 млн. сўм

Чирчиқ филиали

10 млн. сўм

Андижон филиали

60 млн. сўм

Фарғона филиали

40 млн. сўм

Янгийўл филиали

20 млн. сўм

Қорақалпоғистон филиали

20 млн. сўм

Навоий филиали

30 млн. сўм

Сурхондарё филиали

40 млн. сўм

Сирдарё филиали

30 млн. сўм

Хоразм филиали

35 млн. сўм

Савдоларда иштирок этиш учун аризалар 2013 йилнинг 29 июлига қадар қабул қилинади. Аукцион савдолари шу йилнинг 31 июль санасида ўтказилади.

 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар хўжалик суди томонидан "Ўздунробита” корхонаси 2013 йилнинг 22 апрель куни банкрот деб топилган. Кейинчалик, 10 июн санасида вилоятлар хўжалик судлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик суди томонидан ҳам компаниянинг филиалларига нисбатан шундай қарор қабул қилинган.

 

Жорий йилнинг 1 июль санасида "Ўздунробита” МЧЖ мулкларининг аукционини ўтказиш режалаштирилганди, бироқ  аризаларнинг йўқлиги сабаб, савдо қолдирилган.

 



Категория: MOBILE ALOQA KOMPANIYALARI
Просмотров: 4499 | Рейтинг: 0| Рейтинг: MTS
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 05:38
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное