Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU YULDUZLAR HAQIDA BIOGRAFIYA

Mo'min akamni topib beringlar!

Мумин акамни топиб беринглар!»
хайрон колманг, азиз муштарий. Тахририятимизга кунига, кунора сим кокиб «Божалар» гурухи солисти Жахонгир Позилжоновнинг соглиги хакида сураб-суриштираётган ашаддий мухлислар орасида, Мумин Ориповнинг улимига хали хануз ишонмаётганлар хам бор экан. Ана шундайлардан бири «Мўмин акамни топиб беринглар!
У киши оламдан утиши мумкин эмас!» деди алам билан тахририятимизга сим кокар экан, узини тутолмай йиглай бошлади...
Ёшу-карининг юрагини тилка пора килган фожиага хам салкам бир ой тулди. Лекин «Божалар» гурухи билан боглиқ шов-шувлар тинганича йук.
«Божалар» гурухининг ашаддий мухлисларидан бири эса куйидаги фикрларни билдирди: «Санъатда яхши топилма, яхши гап юкумли булади. «Божалар» кушик айтгандан сунг жийда гули мухаббат рамзига айланди. Санъатда «Жийда гули» деган романтик тушунча пайдо булди. Бу иктидорнинг кучи. Хар ким хам тушунчаларни русумга киритолмайди. Уша кушикнинг клипида хам, эътибор берган булсангиз, романтик мухит бор. Ёшу кексага бирдай ёкади. Аслида, «Божалар» узларини шух ва бир оз безоридай тутишларига карамай, уларнинг овозида дард бор. Бу купрок гурухнинг огир-босик йигити Мумин Ориповнинг овозига тегишли эди. Хатто шух кушик – «бладинка»нинг хам охангига эътибор беринг, кандайдир дард, кандайдир мунг ифодаланган. Демак, унинг келажаги порлок эди. У уз авлоди, уз мухлислари билан улгайиб, кексайиши керак эди…
Бу йигит эрта утди. Хали олдинда киладиган иши бир олам булгани холда, жуда эрта тарк этди хаётни. Лекин бир йигит килиши мумкин булган ишларни бажариб кетди, айримлар бир умр харакат килиб хам эришолмайдигандан-да купрок нарсаларни уддалаб кетди.
Барибир киши ачинади. Афсус!»
Мана шу телефон кунгирогидан сунг «Божалар» гурухини якиндан билган инсонлар, уларнинг хамкасблари ва дусту-биродарларига сим кокдик. Мумин Орипов хакида уларнинг хотираларини, ичида колиб кетган гапларини мухлисларга етказиш учун…
Ойбек, хонанда:
- Мўмин ака ҳақида фақат яхши гапларни айтиш мумкин. Жуда яхши инсон эдилар. Ака-укадек бўлиб қолгандик… Ҳар доим яхшилик қилишга интилардилар, қийин вазиятларда ҳам оғир-босиқлигини йўқотмасдилар. Яқинда суратга олинган «Тоҳир-Зуҳра 2» фильмида мен, Нигора ва Мўмин акам италияликлар образини яратдик. Ролимиз сочимизни оққа бўяшни тақозо этганди. Мўмин акам Нигора ва менга ўхшаб жаҳл қилмасдан, кулиб сочларини оққа бўяб қўя қолдилар. Яна «Қалай, чол бўлиб қолдимми?» деб бизни ҳам роса кулдиргандилар. «Амакиваччалар» қўшиғини иккаламиз машинада ўтириб ёзганмиз. Жуда фаол инсон эдилар. У кишини охирги маротаба «Тарона» тақдимотида кўрганман…
Нигора, хонанда:
- Бундай бағрикенг, ажойиб инсонни ҳаётимда учратмаганман. Уларда дунёдаги жамики яхши фазилатлар мужассам эди. Мўмин ака оила бошлиғи сифатида ҳам намунага лойиқ инсон эдилар, ўз жуфти ҳалоллари Камолани жуда қаттиқ севардилар. Иккиси бир-бирига узукка кўз қўйгандек мос эди. Илоҳим, жойлари жаннатда бўлсин.
Мўмин акани охирги маротаба «Тарона» тақдимотида кўргандим. Ўшанда «Озиб кетибсизми?» десам, кулиб қўйгандилар…
Зиёда, хонанда:
- Мўмин ака билан ака-сингилдек аҳил-иноқ бўлиб кетгандик. Ўта самимий, ҳазилкаш, ажойиб инсон эдилар. Ишхонамизга келганларида ҳар сафар «Зиёда, тўй қачон энди?» дердилар табассум билан. Ҳозир ҳам ўша гаплари қулоғим остида жаранглаб турибди… (йиғлади) Мўмин ака энди йўқ эканлигига ҳечам ишонгим келмаяпти… Охирги маротаба гастрол сафаридан қайтганимдан кейин, ишхонада кўргандим, анча суҳбатлашгандик. Илоҳим охиратлари обод бўлсин...
Абдурайим Абдуваҳобов, актёр:
- «Божалар» гуруҳи йигитлари билан бирга ишламаганман, лекин ижодларини ҳурмат қилардим. Иккисини ҳам болаликларидан биламан. Мўмин жуда яхши йигит эди. Бу боланинг ёш кетиши санъатда катта йўқотиш бўлди. Қисқа муддатда анча-мунча ишларни амалга оширишга улгурганди. Мўминжоннинг ота-онаси, яқинларига Худойим сабр берсин. Илоҳим ўғли Билолбек ўсиб-улғайиб, яхши инсон бўлиб камол топсин. Жаҳонгирга эса Аллоҳ шифо берсин…
Анвар Собиров, хонанда:
- «Божалар» гуруҳи жуда кўп мухлисларга эга эди. Тўйларда, давраларда бир-биримизни кўриб қолсак, қучоқ очиб кўришардик. Мўмин ўз исмига монанд мўмин-қобил йигит эди. Ундаги оддийлик, самимийликни ҳурмат қилардим. Халқда «санъаткорлар орасида оқибат йўқ» деган нотўғри фикр юради. Бу йигитлардаги меҳр-оқибат жуда кучли эди. Қачон, қаерда бўлишмасин, қўллари кўксида, ҳурматингизни жойига қўйишарди. Ишончим комил, Жаҳонгир соғаяди ва ҳали кўп қўшиқлар яратади, мухлислари дилини хушнуд қиладиган яхши ишларни амалга оширади…


Категория: SHOU YULDUZLAR HAQIDA BIOGRAFIYA
Просмотров: 18431 | Рейтинг: 3| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 05:47
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное