Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MP3 KO'CHIRISH (MUSIQIY TAQDIMOTLAR)

Nilufar tantanasini Jahongir Poziljonov bilan davom ettirdi
 
 
     Хонанда Нилуфар “Тантанам мани” қўшиғи мухлислар томонидан хамон севиб тингланади. Эндиликда мазкур таронанинг давоми ҳам ижро этилди. 
          “Яна тантана” дея ном олган қўшиқ дуэт тарзида куйланиб, ижрочилар Нилуфар ва Жаҳонгир Позилжонов мазкур дуэтнинг премьераси учун “Ўзбегим таронаси” радиосига ташриф буюришди.
       Тарона янграшидан аввал Жаҳонгир Позилжонов билан суҳбат уюштирилди. Кўплаб мухлислар қизиқтирган саволларига етарлича жавоб ола олдилар. Шу ўринда айтиш керак, қўшиқ матни ва мусиқа муаллифи Элдор Қаюмов бўлиб, аранжировкасини Ботир Алиев тайёрлаган. Премьера тақдим этилишидан бир неча дақиқа аввал студияга кириб келган Нилуфарнинг овози радиода янграши биланоқ тингловчиларнинг ҳам кайфиятлари кўтарилиб, эфирга сим қоққан мухлислар сони тинмади.
           Қўшиқ радиода илк марта жаранг сочганидан сўнг, радиога қўнғироқ қилиб боғланган тингловчилар тасаннолар айтиб, таронага “шўх ва рақсбоп” дея таъриф беришди. 
Суҳбат жараёнида мазкур дуэтга видеоклип суратга олиш ҳам режалаштирилгани маълум бўлди. Ҳозирча клип ғояси ва ким билан ҳамкорлик қилиниши ҳақида аниқ қарор қилинмаган бўлса-да, бу клип ҳар қандай инсоннинг ҳам кайфиятини кўтаришга хизмат қилиши аниқ.
     Таронанинг ўзи шўх ва матнида ҳам бироз ҳазиломуз жумлалар қўлланилган, Жаҳонгир Позилжонов билан куйланганлиги эса ижод намунасининг қувноқлигини янада оширишини мухлислар яхши билишади.
          Видеоклип ҳақида албатта, биринчилардан хабар берамиз.
Категория: MP3 KO'CHIRISH (MUSIQIY TAQDIMOTLAR)
Просмотров: 2883 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Хонанда Нилуфар
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 07:06
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное