Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » TEXNOLOGIYA

Nokia нинг собиқ ходимлари Jolla смартфонини сотувга чиқарди


Nokia нинг собиқ ходимларидан ташкил топган Финляндиянинг Jolla компанияси янги смартфонни сотувга чиқарди. Бу ҳақда Вести.ру хабар берди.

Смартфон Саилфиш ОС оператсион тизимида ишлайди. Маълумотларга қараганда, янги гаджет Финляндиянинг ўзида 27-ноябрдан бошлаб 400 evroга сотилмоқда.

Сотувга 450 дона аппарат чиқарилган ва уларнинг деярли барчаси олдиндан берилган буюртмалар бўйича тарқатилади. Декабрдан эса дўконларга гаджетнинг янги партияси етказилади. Компаниянинг маълумот беришича, янги смартфонга дунёнинг 136 давлатидан буюртмалар тушган.

Саилфиш OS Nokia Windows Phone сабабли бекор қилган Meego оператсион тизимининг такомиллаштирилган шакли ҳисобланади. Nokia 2011-йилда Meego‘dan воз кечгандан сўнг лойиҳа устида ишлаган ходимлар ишдан бўшатилган. Натижада ишсиз қолганлар Jolla (финчада "қайиқча” маъносини англатади) компаниясига асос солган.

Саилфишънинг ўзига хослиги шундаки, у нисбатан "очиқ” тизим ҳисобланади. Унга Android платформаси учун ишлаб чиқилган дастурларни ҳам ўрнатиш мумкин.

 

Смартфоннинг техник имкониятлари қуйидагича:

Оператсион тизим: Sailfish OS

Протсессор: Снапдрагон 1,4 Ggs

Тезкор хотира: 1 GB

Ички хотира: 16 GB (Micro SD қўйиш имконияти билан)

Асосий камера: 8 Megapiksel

Олд камера:  2 Megapiksel

 

Эслатиб ўтамиз, Nokia 2011-йилнинг февралидан бошлаб ўз smartfonlarini Microsoft kompaniyasi томонидан ишлаб чиқилган Windows Phone оператсион тизими асосида чиқара бошлади. 2013-йил сентабр ойида эса Миcрософт компанияси Nokia нинг мобил телефонлар чиқариш билан шуғулланадиган бўлимларини сотиб олиши эълон қилинди.



Категория: TEXNOLOGIYA
Просмотров: 3689 | Рейтинг: 0| Рейтинг: смартфон, nokia
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 04:20
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное