Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SAYTLAR YANGILIGI

«Одноклассники» бир ойда икки марта эгасини ўзгартирди

Mail.Ru Group ижтимоий тармоғининг эгаси Алишер Усмонов ёки солиқларни оптималлаштиряпти ёки "Одноклассники”ни сотишга тайёрламоқда, бундай хулосага молиявий тахлилчилар келишмоқда.

Шу йилнинг 27 мартига қадар «Одноклассники» МЧЖ Британиянинг Odnoklassniki Ltd корпорациясига тегишли эди. 27 мартдан унинг эгаси Кипрнинг Nessly Holdings Limited, 17 апрелдан эса Кипр Odnoklassniki Holdings Limited холдинги бўлди. Аммо бу икки ҳолатда ҳам унинг туб эгаси Mail.Ru Groupлигича қолмоқда.

Ушбу ўзгаришни сабабларига турли тахминлар мавжуд:
— «Одноклассники»нинг бошқа шахсга берилиши юридик қайта ташкил этиш билан боғлиқ ва техник характерга эга, дейилади Mail.Ru Group матбуот хизматининг хабарида.

— Британия юрисдикциясининг Кипрникига ўтказилиши солиқ масалалари билан боғлиқ, деб ҳисоблайди тахлилчилардан бири. Эҳтимол, Mail.Ru Group «Одноклассники» даромадини дивидендлар тарзида олиб чиқмоқчи - Кипрда дивидендлар солиққа тортилмайди, бу эса фойдалироқ. Хуллас булардан ташқари яна бир қанча тахминлар мавжуд, буларнинг қайси бири тўғрилиги эса фақат тармоқнинг эгасига аниқ.
 «Одноклассники» 2006 йилнинг мартида ташкил топган Россиянинг ижтимоий тармоғи ҳисобланади. 2010 йилнинг августидан компания 100% Mail.Ru Groupга қарашли бўлди. Унинг асосий акционерлари эса Алишер Усмонов, Naspers жанубий Африка холдинги ва Хитой Tencent компанияси. Шунингдек Mail.Ru «Мой мир»нинг тўлиқ ва «ВКонтакте»нинг 39,99% улушига ҳам эгалик қилади.

Liveinternet маълумотларига қараганда, «Одноклассники»нинг бир суткалик аудиторияси 19 май кунги ҳолатига кўра дунё бўйича 35,9 млн кишини ташкил қилади.

 Manba:darakchi.uz



Категория: SAYTLAR YANGILIGI
Просмотров: 6035 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 15:29
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное