Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

РАЙҲОН ВА РАҲИМХОННИНГ БИР-БИРИГА СЕВГИ ИЗҲОРИ!

 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Сардор Раҳимхон ҳамда Райҳон атрофида ҳар доим қайноқ миш-мишлар юрган. Ахир, дуэт куйланганидан сўнг шундай бўлиши табиий. Хонандалар ижросидаги шу пайтгача куйланган икки дуэт ҳам оммалашди. Мухлислар эса уларни энг романтик, бир-бирига мос дуэт ижрочилари дея таърифлашлари ҳам бежизга эмас. Сардор Раҳимхон ва Райҳон учинчи дуэтини тингловчиларга тортиқ этиш арафасида/ Бу эса уларнинг бир-биридан аразлашиб қолгани ҳақидаги шов-шувларга нуқта қўйса ажабмас. Умуман олганда, аразлашишган бўлса, ниҳоя ярашиш ва мана бундай илиқ натижа бергани қувонарли. Қизиқ,  "Абадий” сингари янги дуэт омад тожини киярмикан? "МЕНЧАЛИ” янги тарона. Бу сизга ҳиндча "Мичали мичали” дегани эмас! Ахир, биринчи гал бу сўз талаффузи сизни ўйлантириб қўйиши мумкин-да. Сергей Рахматов мусиқаси ва аранжировкаси, Шаҳноз шеъри билан ижро этилган "МЕНЧАЛИ” қўшиғи илк бора мафтункор ва латофатли Райҳонгулнинг юбилей концертида катта саҳнада куйланади!  "ЎЗГА СЕВМАЙДИ МЕНЧАЛИ...” Қизиқ, ким кимни қанчали севди? Бунга 4 кунлик дастурда минглаб томошабинлар билан бирга гувоҳ бўламиз!




Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 13901 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Sardor Rahimxon, Rayhon
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 08:31
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное