Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

Samsung 5 дюймли арзон смартфонни намойиш этди

  

 Жанбуий Кореянинг Samsung компанияси Galaxy туркумига кирувчи янги смартфон – Galaxy Grand ни намоийш этди. Ушбу янги смартфон Android 4.1.2 Jelly Bean операцион тизимида ишлайди. Телефон камҳарж лекин катта экранли аппаратни орзу қилувчи харидорлар учун мўлжалланган. Янги смартфон нинг бир ва икки SIM-картали вариантлари таклиф қилинади. Энг сўнгги талаблар асосида тайёрланган ушбу телефон моделларига 5 дюймли сенсорли дисплей (WVGA) ўрнатилган. Аппаратнинг ўлчамлари: 143,5x76,9x9,6 мм, оғирлиги - 162 г.

  Смартфонда икки ядерли процессор (1,2 ГГц), 1 Гбайт оператив хотира ва 8 Гбайт ўз хотирасига эга. Қолаверса microSD картаси эвазига уни 64 Гбайтгача етказиш мумкин. Унга 720р сифатида ёзиб олиш имкониятига эга 2 мегапикселли олд камера ва 8 мегапикселли асосий видеокамера (1080p форматда ёзади) ўрнатилган. Смартфонда Wi-Fi ва Bluetooth 4.0 моделларидан фойдаланилади. 3G га мослашган. Аккумуляторининг ҳажми 2100 мАч га тенг. 
Samsung Galaxy Grand аппаратида турли интеллектуал технологиялар жорий қилинган. Мисол учун Direct Call функцияси телефонни қулоққа тутган заҳоти ўзи автоматик равишда рақамни теради. Smart Alert эса телефон эгаси уни қўлига олиши билан, авоб берилмаган телефон қўнғироқлари ва смс-хабарларини бирма-бир кўрсатишни бошлайди. Ёки Popup Video функциясини олайлик, унинг ёрдамида видеони экраннинг бир четида томоша қила туриб, телефонда бошқа ишларни бажаришда давом этиш мумкин. S Voice технологияси телефонни овозли бошқаришни таъминлайди. AllShare Play бошқа Samsung аппарати билан тезда маълумот алмашиш имкониятини беради. 

Ҳозирча, унинг нархи неча пул этиб белгиланиши номаълум. Лекин, унинг Galaxy S III ёки Galaxy Note II дан сезиларли равишда арзон бўлиши айтилмоқда.

 

 



Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 2124 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 10:23
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное