Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

Севара "Биринчи" телеканалнинг ёқимтойига айландими?

Сўнгги пайтларда қатор кўрсатувлар усиз ўтмаяпти.

Ўзбекистонлик хушовоз хонанда Севара Назархон ижросидаги француз тилидаги «Je t'aime” таронаси Янги йил оқшомида Россиянинг "Биринчи" телеканали орқали намойиш этилган байрам дастурида яна бир барчани лол қолдирди.

- Машҳур эстрада хонандалари София Ротару, Лев Лешченко,Филипп Киркоров, Николай Басков, Надежда Бабкина каби санъат дарғалари ижросидаги рус, инглиз, француз, итальян тилларидаги энг машҳур қўшиқлар янграган ушбу дастурда Марказий Осиёдан Севара Назархоннинг иштирок этишининг ўзиёқ унинг серқирра санъатига берилган юксак баҳо эмасми, - деб ёзади СА.News

Хабарингиз бор, Севара Назархон ҳақида яқинда Россиянинг "Биринчи" канали орқали ўтказилган "Голос” танловидаги иштирокидан сўнг янада кўпроқ гапирила бошланди. Россия эстрадаси "примадоннаси” Алла Пугачева ушбу танловда Севаранинг ғалабасини башорат қилди ва бу танқидчилар томонидан бир неча бор ойнаи жаҳон орқали эътироф этилди. Бироқ, хонандани ўз гуруҳига қабул қилган ҳайьат аъзоларидан бири – Леонид Агутин хал қилувчи паллада Севаранинг "рақиби” ни танлади. Лекин ўз навбатида рус қўшиқчиси ўзбекистонлик хонандани шогирд сифатида эмас, балки тажрибали ҳамкасб сифатида тан олишини бутун томошабинлар кўз ўнгида овоза қилди. 

Шунга қарамай, Севаранинг "Голос” лойиҳасидан чиқиб кетиши нафақат Россия санъат шинавандалари, балки бутун МДҲ мухлисларини ларзага солди. Таниқли журналист Андрей Малаховнинг "Пусть говорят” кўрсатувида у танловнинг бундай якун топганлигидан мутлақо ҳафа эмаслигини таъкидлар экан, ўзини ҳақиқий,  иболи шарқ аёли эканлигини яна бир бор намойиш этди.

 



Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 2774 | Рейтинг: 3| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 21:02
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное