Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

"СЕВГИ ФАРИШТАСИ"...СЕВГИ СИЗГА ТАБАССУМ УЛАШАДИ! ИШОНМАЙСИЗМИ?

10 феврал куни премьераси кутилаётган "Севги фариштаси” фильми ёш томошабинлар учун кутилмаган совға бўлади десак муболаға бўлмайди. Сабаби фильмда бугунги кун ёшларининг ҳаёти, руҳияти, фикрлаши акс этган.  Фильм фантастик комедия жанрида суратга олинган бўлса-да, фильм воқеалари томошабинни асло зериктирмайди. Аксинча режиссёр комедия жанридан шу даражада моҳирлик билан фойланганки, ҳатто фильмнинг драматик саҳналарида ҳам томошабин кулгидан ўзини тўхтатолмайди. Ушбу фильм "Мактуб” фильми ижодкорларидан томошабинлар учун туҳфа. 

Фильмда хақиқий дўстлик тараннум этилган. Фильм режиссёрининг фикрича, бугунги кунда дўстлик тушунчаси йўқолиб бораётгандек. Фильм режиссёри ва сценарий муаллифи  Шерзод Шоҳалилов. Оператор Амир Шоҳалилов. Бу картинада сиз Алишер Узоқов, Дилниёз Ғаффоров, Адиз Ражабов, Асал Шодиева, Мурод Ражабов, Зуҳра Солиева, Хамид Тошпўлатов каби актёрларни кўришингиз мумкин. Ҳар бир актёр ўзига берилган вазифани қўлдан келганча уддалашга ҳаракат қилган. Бу гал Алишерни сиз ўзгача йўналишда кўрасиз. Фильмни кўкларга кўтариш фикридан йироқдамиз. Бугунги кунда тв, радио, матбуотда мақталган фильмларни томошабин кўриб айнан шу касб ходимларига нисбатан ишончсизлик билан қарашяпти. Шу боисдан барча фикр- мулоҳазаларни сизнинг ҳукмингизга ҳавола этамиз. Кино тўғрисида қандайдир ижобий ёки салбий фикрларингиз бўлса йўлланг. Сизнинг фикрларингизга нисбатан бефарқ бўлмаймиз. Ушбу фильмнинг премерасига икки кишилик таклифномани қўлга киритишни истайсизми? Ундай бўлса қуйидаги саволларимизга тўғри, аниқ ва биринчи бўлиб жавоб берган мухлисни 10 феврал куни бўлиб ўтадиган премерага таклиф этамиз.

1.  "Мактуб” фильмидадаги жами актёрларнинг сони нечта?

2.  "Севги фариштаси” фильми Шерзод Шоҳалиловнинг нечанчи фильми?

3.   "Мактуб” фильмидаги бош қаҳрамон қандай касаллик туфайли вафот этади?



Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 2375 | Рейтинг: 3| Рейтинг: Sevgi farishtasi
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 08:23
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное