Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MP3 KO'CHIRISH (MUSIQIY TAQDIMOTLAR)

Шаҳзодадан янги ижод маҳсули!
Концерт дастурига янги ғоялар, янги саҳна кўринишлари борасида  турли режалар билан банд эстрадамизнинг мафтункор  хонандаси Шахзода янгидан янги тароналари билан муҳлисларга завқ улашяпти. 

Биз сайтимиз орқали янги "Қайнона” номли  қўшиқ ҳақида батафсил маълумотларни берган эдик.

Мазкур ижод маҳсули миллийлигу замонавийликни  ўз ичига олган бўлиб, қайнона келин муносабатлари ҳақида сўзлайди.

Мусиқасини Каллен Мараро басталаган, матнини Комил Фозилов яратган  ушбу қўшиқнинг тақдимоти бугун соат 18.20 да "Ўзбегим таронаси” радиосининг "Премъера” лойиҳасида бўлиб ўтди. Бошловчи Дилмурод Ғуломов қўшиқни эълон қилдию тарона жаранг соча бошлади ва тингловчилар қўнғироғи тинмади.

Муҳлислар бирин кетин  тўғридан тўғри эфирга сим қоқиб, ўзларининг ижобий фикрларини йўлладилар, Шаҳзоданинг истеъдодига тасаннолар айтдилар. Шунингдек, қайнона келин муносабатлари ҳақидаги фикрлар тингловчилар томонидан тилга олинди.

Қайноналар ҳам  smsлар йўллаб, қўшиқни такроран тинглаш истагини билдирдилар. Мазкур "Қайнона" номли тарона яна бир бора жаранг сочиб, муҳлисларга бир олам шолдик ҳадя этди. 

"Премъера" лойиҳаси давомида ижобий фикрлардан ташқари Шаҳзоданинг келгуси ижодига ва  яқинлашиб келаётган концерт дастурига омад тилаб, эзгу тилакларини йўлладилар.

Ижодкорнинг янги  таронасининг видеоклипини тез орада сайтимизда томоша қилишингиз мумкин.

Категория: MP3 KO'CHIRISH (MUSIQIY TAQDIMOTLAR)
Просмотров: 2736 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Қайнона, ШАҲЗОДА
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 07:11
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное