Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

SHOV-SHUVLI SAYOHAT-2011: ISTANBUL-ANQARA

Мана 2011 йил ҳам ўз якунига етмоқда. Киноижодкорларимиз учун бу йил самарали, ижодий изланишларга бой, ижодий кашфиётлар даври бўлди.

2011 йил кино оламининг энг катта воқеаси — Фонд форум ташаббуси билан «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳамкорлигида ўтказилган «Олтин гепард» Тошкент Халқаро кинофорумидир. Бу кенг миқёсли лойиҳа муаллифлик киносининг кенг томошабинлар аудиториясига чуқурроқ кириб боришига имкон берди. Яна ёш киноижодкорларнинг ижодий потенциалини юзага чиқарди, десак ҳам муболаға бўлмайди. Бундан ташқари, ўзбек кинематографиясининг бадиий киноасарларини дунёга танитди. Кинофорум доирасида ўтказилган замонавий кино муаммоларига бағишланган давра суҳбатида, бриффингларда Ўзбекистонда профессионал киноижодкорларни тайёрловчи киноакадемияни ташкил этиш, малакали кадрлар етиштириш масалалари кўндаланг қўйилди. «Олтин гепард» Тошкент Халқаро кинофоруми киножараёнларида профессионалликнинг юқорилашига ва бадиий савияси ўсишига туртки бўлолди. Шунингдек, кинофорум томошабинларимизнинг миллий кино санъатимизга бўлган катта қизиқиши ва кучли ихлосини намоён этгани сир эмас. Ҳеч қайси давлатда бизнинг томошабинларимиздек айнан миллий кинога қизиқиш кузатилмайди. Кинофорумга ташриф буюрган иштирокчилар, нуфузли ҳайъат аъзолари, таниқли кино намоёндалари буни алоҳида таъкидлаб ўтишди. Демак, ўзбек киносининг томошабинлар сони ҳавас қилса арзигудек. Шунга яраша киноижодкоримизнинг маъсулияти қай даражада бўлди? 

2011 йил давомида ўзбек киноижодкорлари томонидан 70 та фильм суратга олинди. Шундан ўн учтаси «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмаси. Кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг «Қўрғошин» тарихий кинодрамаси «Олтин гепард» Тошкент Халқаро кинофорумининг «Энг яхши фильм» номинацияси ғолиби бўлди. Шунингдек, бу фильм бир қатор халқаро кинофестивалларнинг совриндори ҳам. Давлат бюджетига кўра суратга олинган «Кечиккан ҳаёт» (режиссёр Аюб Шаҳобиддинов), «Афғон» (режиссёр Ёлқин Тўйчиев), «9 ой» (режиссёр Мирмақсуд Охунов), «Қарздор» (режиссёр Баҳодир Одилов) каби фильмлар муаллифлик киносининг намуналари сифатида инсон руҳиятининг нозик жиҳатлари, тақдири, туйғулар фалсафасини намоён этди. Муаллифлар мавзуни ҳаётий кечинмалар орқали ифода этган. Бу фильмларнинг томошабини — жиддий, фикрловчи, мавзуни қалби орқали ҳис этувчи. Кассабопликка даъвогар бўлмаган бу киноасарлар томошабиннинг маънавий дунёсини бойитади, фикр-мулоҳазага ундайди, инсоннинг онгига ва қалбига таъсир этади. 


2011 йилда «Ўзбеккино» Миллий Агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган фильмлар: 


1. «9 ой» — режиссёр Мирмақсуд Охунов; 

2. «Қарздор» — режиссёр Баҳодир Одилов; 

3. «Иқтидор» — режиссёр Музаффар Эркинов; 

4. «Кечиккан ҳаёт» — режиссёр Аюб Шаҳобиддинов; 

5. «Қўрғошин» — режиссёр Зулфиқор Мусоқов;

6. «Алданган аёл» — режиссёр Ҳилол Насимов; 

7. «Ешанкўр» (бахши) — «Қорақалпоқфильм», режиссёрлар Б.Низомиддинов, Б.Боймирзаев; 

8. «Ҳақиқат куни» — режиссёр Жасур Исҳоқов; 

9. «Ёзсиз йил» — режиссёр Ҳотам Файзиев; 

10. «Афғон» — режиссёр Ёлқин Тўйчиев; 

11. «Бахт уйи» — режиссёр Акбар Бектурдиев; 

12. «Учар от» — режиссёр Ҳамидулла Ҳасанов; 

13. «Назар» қисқа метражли фильм — режиссёр Умид Ҳамдамов. 


Давлат бюджетига суратга олинган фильмлар ичида бугунги кун учун долзарб мавзудаги «Алданган аёл» фильми энг кассабоп. Фильмнинг илк телевизион премьераси "ntt" телеканалида бўлиб ўтди. Телевидение орқали намойиш этилган бўлса-да, «Алданган аёл» фильми кўрсатилаётган кинотеатрларга томошабин оқими тўхтагани йўқ. Фильмда бош қаҳрамон ролини ижро этган истеъдодли актриса Райҳон Уласенова йилнинг актёрлик кашфиёти бўлди. Гарчи Райҳон театрда ва кинода кўплаб қизиқарли роллар ижро этган бўлса-да, «Алданган аёл» фильмидаги образи томошабинларни хақиқий маънода таъсирлантирди. Сўзсиз, Райҳон Уласенова йилнинг энг яхши аёл образи ижрочиларидан бирига айланди. 


Актриса Дилноза Кубаеванинг «Кечиккан ҳаёт» ва «Бахт уйи» фильмларида образлари унинг ижодий потенциалини янада очди. Дилноза йил давомида бешта фильмда суратга тушди. «Кечиккан ҳаёт», «Бахт уйи», «Фарзандим», «Эр бермоқ — жон бермоқ», «Келганда келин ёҳуд андижонча муҳаббат" фильмларида бир-бирига ўхшамайдиган, кечинмаларга бой образларни ижро этган. Дилноза Кубаева роллар сони ва савияси бўйича лидер актриса бўлди. 


Тижорат киносида 2011 йилда ижод қизғин тус олди. 57 та фильмнинг суратга олингани сон жиҳатдан юқори кўрсаткич. 57 фильмдан фақат ўнтаси кассабоп бўлган. 


2011 да кассабоп бўлган фильмлар: 

1. «Алданган аёл» — «Ўзбеккино», режиссёр Ҳилол Насимов; 

2. Менинг акам бўйдоқ» — режиссёр Алишер Узоқов; 

3. «Фарзандим» — режиссёр Элёр Ҳошимов; 

4. «Олинг қуда — беринг қуда» — режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов; 

5. «Эр бермоқ — жон бермоқ» — ежиссёр Рустам Саъдиев;

6. «Ёндиради, куйдиради» — режиссёр Елизаветта Кароли; 

7. «Оқибат» — режиссёр Азиз Умрзоқов; 

8. «Висол» — режиссёр Нозим Тўлахўжаев; 

9. «Замонавий совчилар» — режиссёр Жавлон Шодмонов; 

10. «Ҳаётим орзуси» — режиссёр Суҳроб Ҳасанов. 


«Қутқаринг, қарияпман», «Узук», «Ҳур қиз», «Умид», «Сароб», «Сенга муҳтожман», «Йигит йиғламасин», «Қасос», «Хиёнат» кассабоп бўлмаса-да, жиддий мавзудги, савияли фильмлар қаторидан ўрин олди. 


2011 йилда фаол ижод қилган режиссёрлар: 

1. Жаҳонгир Аҳмедов: «Олинг қуда – беринг қуда», «Сўнгги қўнғироқ», «Хизмат доирасидан ташқарида». 

2. Рустам Саъдиев: «Эр бермоқ жон бермоқ», «Келганда келин ёҳуд андижонча муҳаббат»

3. Акбар Бектурдиев: «Ҳур қиз», «Бахт уйи», «Хавфли саргузашт». 

4. Жавлон Шодмонов: «Ўхшатмасдан учратмас», «Энагалар», «Замонавий совчилар». 

5. Жаҳонгир Позилжонов: «Али, Вали, Ғани қани?», «Андижонлик меҳмон». 

6. Зебо Наврўзова: «Ёр, ёр, қани?», «Бахт излаб». 

Роллар сони бўйича актёрлар: 


1. Алишер Узоқов — «Ўхшатмасдан учратмас», «Хавфли саргузашт», «Олинг қуда беринг қуда», «Ишонч», «Сўнгги қўнғироқ», «Учрашув», «Замонавий совчилар», «Менинг акам бўйдоқ», «Хай-хай болакай», «Омадли йигитлар». 


2. Адиз Ражабов — «Фарзандим», «Хавфли саргузашт», «Қутқаринг қарияпман», «Висол», «Бахт уйи», «Афғон». 

3. Азиз Умрзоқов — «Чунки бу - севги», «Сенга муҳтожман», «Йигит йиғламасин», «Қутқаринг қарияпман». 

4. Зарина Низомутддинова — «Сенга муҳтожман», «Замонавий совчилар», «Оқибат». 

5. Улуғбек Қодиров — «Ҳур қиз», «Эр бермоқ жон бермоқ», «Қасос», «Ёндиради - куйдиради», «Жодугар», «Нафс». 

6. Шаҳзода Матчонова — «Сароб», «Эр бермоқ жон бермоқ», «Ҳаётим орзуси», «Қутқаринг қарияпман». «Висол». 


2011 йилда киноактёр Алишер Узоқов режиссёр сифатида ўз имкониятларини намоён этди. Актёрнинг режиссёрлик дебюти омадли бўлди. Режиссёр Алишер Узоқовнинг «Менинг акам бўйдоқ» комедияси йилнинг энг кассабоп фильмларидан бири. Дебютант режиссёр Суҳроб Ҳасановнинг «Ҳаётим орзуси», Умид Ҳамдамовнинг «Назар» фильми йилнинг муваффақиятли ижодий кашфиёти ҳисобланади. 


2011 йилнинг актёрлик кашфиётларидан энг ёрқини «Сўнгги қўнғироқ» фильмида дебют бош ролни ижро этган актёр Шерзод Биндир. Бу йил кинотеатрга ташриф буюрган томошабинлар сони 2 миллиондан ошиб кетган. Кинодан тушган даромад ҳам ўзига яраша етарли. Бу масаланинг моддий томони. Масаланинг маънавий томони ҳам бор. Сон кўп бўлиб, сифат бўлмаса, томошабинга нуқул ур-сур, енгил-елпи, олди-қочди фильмлар намойиш этилаверса, маънавият қаерда қолади? Аксарият фильмлар талабга жавоб бермаяпти. Фильмларда мазмунан бир хиллик маиший доира ичида биқланиб қолиш кузатиляпти. Бу камчиликлар асосан хусусий студияларда суратга олинган фильмларда кузатиляпти. Сценарий — фильмнинг асоси ҳисобланади. Асосий камчиликлар айнан сценарийларда кузатиляпти. Фильмнинг асоси бўш бўлгандан кейин, қолган компонентлардан нима кутиш мумкин. Бу йил бадиий кенгашга 112 та сценарий тақдим этилди. Шундан 30 фоизигина ишга туширилди. Қолгани мутлақо яроқсиз. 


Фильмларнинг афишасига рекламасига зеб бериляпти-ю, ўзи талабга жавоб бермаяпти. "Номи улуғ, супраси қуруқ" фильмлар томошабиннинг ғашини келтиряпти. Нуқул бачкана комедиялар билан томошабинни алдаш даври ўтган кўринади. Бугунги томошабин анойи эмас. Муҳими, киноижодкорларимиз ва кинога маблағ тикаётган ҳомийларимиз маъсулиятни ҳис этишсин. Хусусий фильмларга қўйилаётган талаб мезонлари нималардан иборат? Наҳотки, бу талаб мезонлари бўйича ота-онанинг кўзига тик қараш, қиз боланинг севги туйғуларини ҳеч қандай андишасиз йигитга изҳор этиши, севган йигитининг уйига тап тортмай бостириб бориши, қиз фарзанднинг отаси билан куёв танлаш масаласини очиқчасига муҳокама қилиши, ўзбек йигитларининг масхарабозга ўхшаб қилиқ қилишлари ҳолатларига йўл қўйилса? Бугунги кунда юздан зиёд хусусий студия фаолият кўрсатаётган бир пайтда меъёр, талаб мезонларини қатъий қўйиш лозим. Менталитетимизга, урф-одатларимизга зид бўлган ҳолатларга қатъий чек қўйиш фурсати етмадимикан? Замонавийлик маънавиятга зид бўлмаслиги керак. Кино ижодкорларимиз учун бош мезон маънавият бўлиши шарт. Голливуд ва болливуд фильмларидан кўчириб олинган, қайси замон, қайси замин, қайси миллатга мансублигини билиб бўлмайдиган қаҳрамонлар ва фильмлар кимга керак? Томошабин онгини заҳарлайдиган фильмлар эмас, маънавий соғлом авлодни тарбиялайдиган фильмлар керак. Шевачилик, бачканалик, саёзлик, фаҳш, ичкиликбозлик, кашандалик  тарғиб қилинаётган фильмларга чек қўйиш лозим. 



Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 3627 | Рейтинг: 0| Рейтинг: 2012
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 00:01
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное