Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Kuz ertagi-Piano [soundtreck]
. Sevishganlar - soundtreck (serial kareya)
. Vorislar - Soundtreck (serial korea)
. Qaxvaxona - soundtreck (Offical)
. Choli Qushi-soundtreck
. Osiyo-Asi [+ soundreck]
. Ishq Jodusi - Enticing Trick
. Vorislar - Narin ne (serial korea)
. Klon-soundtreck
. Vorislar - Serendipity (serial korea)
. Qalbim Chechagi-soundtreck
. Sherlock Holmes - soundtreck (offical)
. Qalbim Chechagi-soundtreck2
. Efir Sirlari - Soundtrack
. Efir Sirlari - Soundtrack 4
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

Швейцария "МТС Ўзбекистон ишини" бошқа томонга бурмоқда
"Швейцария нимаси билан машҳур?” деган саволга кўпчилик, албатта бу мамлакатнинг мазали пишлоғи, юқори аниқликда ишлайдиган соатлари, шунингдек йирик банкларини мисол келтириши табиий ҳол.

Аммо, сўнгги пайтларда матбуотда пайдо бўлган айрим маълумотлар Швейцариянинг бошқа "ўзига хос хусусиятлари”ни ҳам юзага чиқараётир. Яъни, мамлакат пойтахтида инсон ҳуқуқларининг ошкора бузилиши билан боғлиқ фактлар ошкор бўлмоқда. Диққат қилинг, бу ўринда гап ҳамюртларимиз устида бормоқда. 

                            I.БИР КУНИ  ЖЕНЕВАДА…

 Женева. 2012 йил, июль ойининг охирлари... Lombard Odier банкига қарашли ҳудудда икки нафар Ўзбекистон фуқароси Шохрух Собиров ва  Алишер Эргашев ушбу мамлакат ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қўлга олинди. Бунга Швейцария прокуратураси томонидан  (кейинчалик маълум бўлишича, бунда ушбу банк раҳбариятининг ҳам иштироки бўлган) Ўзбекистон фуқаролари "жиноий даромадларни легаллаштириш” ёки содда қилиб айтганда "ҳаром пулни ҳалоллаш”да гумон қилинган. Ҳа, айбдор деб топилган эмас, айнан гумон қилинган!...

Одатда, Швейцария банклари ўз мижозларининг манфаатини барча нарсадан устун қўяди ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини муносиб даража ҳимоялайди. Шу боис, икки хорижий фуқаронинг қўлга олиниши анча-мунча шов-шувга сабаб бўлди. Ўз-ўзидан оммавий ахборот воситалари ҳам мазкур ҳодисани атрофлича таҳлил ва талқин этишга тушиб кетди. 

Дарвоқе, тез орада қўлга олинган ҳамюртларимиз мамлакатнинг немис кантонига,  (Швейцария асосан учта - немис, француз ва итальян кантонларини ўз ичига олади) Берн ва Фрибург шаҳарларига олиб ўтилади. Эслатиб ўтамиз, бу ҳудудда рус  ишбилармонлари "туп қўйиб палак ёзган” ва ўзларига қулай бизнес муҳитини яратиб олишган. 

Кейинчалик Швейцариянинг Тошкентдаги элчихонаси жамоатчиликнинг норозилиги ортиб бораётганини эътиборга олиб, ўз веб-сайтида қуйидаги мазмундаги маълумотни жойлаштирди: 

"Икки нафар Ўзбекистон фуқароси айни пайтда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Қонунга кўра, жиноият иши бўйича тергов ҳаракатларига оид маълумотлар сир сақланади ва ҳозирча, бу масалага оид маълумотларни ошкор этишнинг имкони йўқ...”

Ушбу хабарнинг шакл ва услубига кўра, Швейцария расмий идоралари бу воқеаларни зўр бериб яширишга, ошкор этмасликка уринмоқда. Ҳолбуки, Швейцариянинг бир қатор идораларига  Собиров ва Эргашевнинг оила аъзоларидан, яқинларию дўстларидан, Ўзбекистондаги қатор идора ва ташкилотларидан мурожаатлар келиб тушган. Жумладан Шуҳрат Собировнинг турмуш ўртоғи томонидан ёзилган мактубдан олинган мана бу мисралар ҳеч кимни бефрақ қолдирмаса керак.

 «...учта фарзандим бор, тўртинчисига ҳомиладорман. Қайнона-қайнотам, қайнсингилларим билан, ҳеч қандай айбловсиз Женевада қўлга олинган эримнинг қайтишини сабрсизлик билан кутяпмиз. Оиламизнинг ундан бўлак боқувчиси йўқ. 

Мен тақводор аёлман. Оиламиз аъзоларимизнинг ҳаммаси – рўзадор. (Мактуб рамазон ойида ёзилган – таҳр.) Мен вақти келиб, ҳақиқатнинг қарор топишига ишонаман. 

Эримни яқиндан танийдиган одамларнинг барчаси, унинг қўлидан бирор қонунбузарлик келмаслигини яхши билишади. У жуда кичкина одам. Шу боис, қандайдир катта ўйинларнинг қурбони бўлган кўринади. Қандайдир ғаразли кимсалар, уни ўзларининг жирканч ўйинларига аралаштирган кўринади.

Илтимос, менинг бу мурожаатимни эътиборсиз қолдирманг ва ҳақиқатнинг юзага чиқишига ёрдам беринг!...”

                II. ШВЕЙЦАРЧА ДЕТЕКТИВ

Юрист ва экспертларда ҳақли савол туғилмоқда:  "Нега ўзбекистонлик фуқаролар прокурорнинг расмий санкциясисиз қўлга олинди?"

Шоҳрух Собировнинг турмуш ўртоғи ёзган арзномага кўра, у фақатгина гумонланувчи Эргашевнинг ёнида бўлгани учунгина қўлга олинган. Хўш, бундай шошма-шошарликнинг нима кераги бор эди?  Агар бу фуқаролар жиноий даромадларни легаллаштириш билан шуғулланиб келишганида, ўзини ҳукуматдан мустақил орган дея даъво қилувчи Швейцария прокуратураси уларни чақириб сўроқ қилган ва қамоққа олиш учун ордер берган бўларди-ку? Аммо, негадир бундай бўлмади. Кўпчиликни эса, бунинг сабаблари, бошқача айтганда, "танганинг орқа томони” қизиқтиряпти. Бу ерда қандайдир кучли  буюртмачиларнинг қўли йўқмикин? Ана шу нарса воқеаларнинг фавқулодда тез ривожланишига, инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига олиб келмаётганмикин?

Одатда, жиноятга алоқадорликда гумон қилинган хорижлик шахслар, энг аввало чегарадан ўтаётганида, чегарачилар томонидан ушланиши лозим. Бироқ, гувоҳларнинг сўзларига қараганда, полиция Эргашев ва Собировни  Lombard Odier банки ёнида  ифторлик қилиш учун муносиброқ емакхона қидириб юрганларида қўлга олган. Бу нарса, наинки мамлакатимиз мусулмонлари, балки халқаро ислом ташкилотлари, хусусан ИКТ (Ислом конференцияси ташкилоти)ни ҳам ташвишга солган.

Ўзбек фуқарооларининг қўлга олиниши билан боғлиқ гап-сўзлар тарқалавергач, Швейцария прокуратураси ғалати чоралар кўришда давом этди. Терговда иштирок этаётган бир юристнинг фикрига кўра, тергов ҳаракатлари Интерполнинг Россиядаги тармоғи билан ҳамкорликда олиб борилаётган экан. Буни Шоира Собированинг мактубидан олинган ушбу парча ҳам тасдиқлайди:

"Адвокатнинг 8 август куни берган маълумотига кўра, иш Россия Интерполидан ўтказилганга ўхшайди.  Прокурор вазиятга аниқлик киритиш мақсадида, негадир Интерполнинг Россиядаги бюросига мурожаат қиляпти. Биз Интерполнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг ҳам  қайсидир маънода Россиядаги бюрога алоқадорлиги бормикин деб, суриштирдик. Аммо, унинг ҳеч қандай алоқаси йўқ экан”.

Келинг, қўлга олинган икки ҳамюртимизнинг шахси билан яқинроқ танишсак.  Ш. Собиров ва  А.Эргашев дунёга машҳур  «Coca-Cola» компаниясининг топ-менежерлари ҳисобланади. Демак, уларнинг касбий малакаси ҳақида шубҳа бўлиши мумкин эмас.  Қолаверса,  "Coca-Cola”га келгунга қадар  Ш. Собиров  ва А.Эргашев Ўзбекистон Миллий банкида масъулиятли вазифаларда ишлашган, ушбу банкнинг оёққа туриши ва халқаро эътиборининг ортишига муносиб ҳисса қўшишган. Шундай масъул вазифаларда ишлаб келаётган бу икки юртдошимизнинг, аллақандай шубҳали фаолият билан шуғулланишига ишониш қийин. 

Мустақил экспертлар ва ОАВнинг фикрига қараганда,   Coca Cola-Uzbekistan ходимларининг Женевадаги Lombard Odier банки яқинида қўлга олинишида  Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига   нисбатан босим ўтказиш мақсади кўзда тутилган. Демак, ўзбекистонлик фуқаролар гаровга олинган. Лекин нима  мақсадда? 

                      III.HOW MATCH IS THE FISH?

Бир инглизча  қўшиқда ана шундай ҳазиломуз савол  бор. Сўзма-сўз "балиғинг қанча туради?” деб таржима қилинади. Истилоҳий маънода ўзимизнинг "шап-шап дегунча шафтоли денг” деган нақлга яқин келади. 

Ўзбекистондаги энг йирик алоқа оператори бўлмиш МТС-Ўзбекистон теварагидаги воқеалардан ҳар биримиз озми-кўпми хабардормиз. Айрим ОАВларда чоп этилаётган хабарлар  МТС-Ўзбекистон устидан бораётган тергов ҳаракатлари ҳамда Женевада икки ватандошимизнинг қўлга олишини ўртасида, қандайдир кўринмас ришталар борлигига шама қилаётир.  

Хабарингиз бор,  Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўтказилган текширишлар натижасида МТС-Ўзбекистоннинг  молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш давомида бир қатор қонунбузарликлар аниқланган, ана шу асосда Бош Прокуратура  томонидан мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари бошланган эди. Мазкур текширувлар юзасидан газетамизнинг бир қатор сонларида давомли мақолалар эълон қилинди. Бинобарин, МТС-Ўзбекистон теварагидаги ҳодисага батафсил тўхталиб ўтишга ҳожат бўлмаса керак. 

Албатта бу икки ҳодиса ўртасидаги алоқадорликни аниқлаш учун "қилни қирқ ёриш” даражасидаги заковат талаб этилмайди. Фақатгина Lombard Odier банки вице-президенти Александр Кочубейнинг шахсияти ва унинг атрофидаги одамларнинг кимлигига етарлича эътибор қаратиш кифоя. Кочубейга,  асосан ушбу банкнинг Россия ва МДҲ мамлакатлари билан алоқаларини таъминлаш   топширилган. Собиров ва Эргашев эса, ушбу банк яқинида  қўлга олинган. 

2000 йилларнинг ўрталарида Александр Кочубей Россия бозорида "Ренессанс” молиявий гуруҳининг активларни бошқариш бўлинмасига раҳбарлик қилган.  Бу даврда эса, МДҲ ҳудудида бадавлат одамларнинг салмоғи нисбатан орта бошлаган, улар ўтган асрнинг 90-йилларида бир амаллаб  шубҳали  йўллар билан ўзлаштирган маблағларини хориждаги турли фойдали лойиҳаларга йўналтириш мақсадида, малакали мутахассисларга эҳтиёж сеза бошлашган эди.  

Александр Кочубей бундай мураккаб молиявий вазифаларни ўта моҳирона ва тезкорлик билан бажара олгани сабаб, "ишбилармон доиралар”  «сокин  химчистка», лақабига ҳам эга бўлганди. 

Бундай молиявий бозордан муносиб ўрин эгаллашнинг ўзи бўлмайди, албатта. Ана шундай вазиятда Александр Россиянинг энг олди ишбилармонлари билан жиддий  алоқа ўрнатишни уддалади. Бундай  "махсус таниш”ларнинг орасида "Система” АФК раҳбари, МТСнинг асосий  соҳиби Владимир Евтушенков ҳам бор эди. 

Хулласи калом, Россия ишбилармонлари Lombard Odierда ҳам ўз "таянч”ига эга бўлади. Бунинг натижаси ўлароқ, Москвада ушбу банкнинг ваколатхонаси очилади. Бугунги кунга келиб,  Lombard Odierнинг Россия актив бозоридаги улуши бир неча ўн миллиард долларга баҳоланмоқда. 

. Ёввойи бизнес муҳитида яшаб қолиш "Сендан угина, мендан бугина” тамойилига содиқликни талаб этади.  Айнан Кочубейга  МТС-Ўзбекистоннинг миллиардлар билан ўлчанадиган найрангларини фош этаётган мамлакатимиз Бош Прокуратурасига қарши иш олиб бориш топширилади.   Lombard Odier вице-президенти А. Кочубей «Соса-Cola»нинг Ўзбекистондаги филиали менежерларини полицияга  тутиб бераркан, бунга   "МТС-Ўзбекистон”нинг собиқ раҳбари Бекзод Аҳмедовга нисбатан халқаро миқёсда қидирув эълон қилингани, унинг  фирибгарлик ва жиноий даромадларни легаллаштиришда айбдор, деб топилганини асос қилиб кўрсатади.  

Бундай вазиятда Кочубей ўз хизмат ваколатидан фойдаланиб, Швейцария прокуратурасининг дастагига таяниб, хусусий буюртмани бажарётгани айни ҳақиқат. Бироқ, қудратли Швейцария прокуратураси учун биргина "чақув” камдек кўриняпти. Ишончли манбалардан маълум бўлишича, ушбу текширишларга Интернет тармоғида айланаётган, Wikileaks  материалларига ўхшаш мақолалар асос қилиб олинган. 

Сир эмаски, МДҲ ҳудудида номатлуб рақибни обрўсизлантирадиган материалларни интернет нашрларида чоп этиш нари борса, 500 АҚШ доллари атрофида туради. Бундай материалларни ривожланган мамлакатларнинг обрўли нашрларида эълон қилиш бироз қимматроқ, яъни 15-20 минг АҚШ долларини ташкил этади. Мана сизга, ғарб мезонларидаги  инсон тақдирининг асл қиймати...

Худди машҳур хит-қўшиқда куйланганидек:  How match is the fish?

                   "Бош айбдор” ким?

Нафақат Швейцария прокуратураси, балки хорижий матбуот ҳам бурнини суқиши лозим бўлган ғарбона усулдаги "сценарий”да, албатта битта "бош айбдор” бўлиши керак. Бундай "рол”ни, албатта Ўзбекистондан ташқарида  ҳам етарлича обрў-эътиборга эга бўлган КИМДИР ижро этаётган бўлиши мумкин. Улар бу "рол”ни "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримовага "илинишди”. Тамом-вассалом.

Европаликлар бунақа сенсацияга қанчалик ўчлиги сир эмас. «Соса-Cola» менежерлари фаолиятини Гулнора Каримова шахсияти билан боғлаш ҳам ғарб  матбуоти учун муаммо эмас.  Айниқса, Америкалик афғон – Coca Colaнинг Ўзбекистондаги собиқ раҳбари билан ажрашгандан сўнг бунақа мавзулар Европа матбуотида етакчи ўрин эгаллади. Қолаверса, Евтушенков жанобларининг Россия ОАВлариги қанчалик таъсир ўтказа олиши ортиқча изоҳ талаб этмайди. Айнан шунинг учун Россия матбуоти МТС-Ўзбекистонга нисбатан қўзғатилган ишларни нохолисликда айблаб, ҳамюртларимизнинг Швейцарияда қўлга олинишини Гулнора Каримовага боғлиқ алоҳида масала сифатида ёритишмоқда. 

Айрим маълумотларга кўра, бу ерда энг асосий вазифа омма эътиборини Швейцария прокуратураси олиб бораётган текширишларда жиноий даромадларни ўзлаштиришда асосий фигурант бўлиб турган Бекзод Ахмедовдан чалғитишдан иборат эди. 

Фақат биргина савол ечимсиз қолмоқда: Айни пайтда Интерпол томонидан қидирилаётган "МТС-Ўзбекистон”нинг собиқ раҳбари Б.Аҳмедов қандай кучларга таяниб, Евтушенковни МТС президенти Дубовсковнинг ўз акциялари билан савдо қилувчи "”Ўздунробита” МЧЖ ХКнинг менежмент фаолиятида қонунбузарликлар йўл қўйилгани ва корхонанинг шубҳали молиявий тизимларига аралашгани”, демакки НьЮ-Йорк биржасида ўн миллионлаб одамларни лаққа туширгани  ҳақидаги баёнотдан юз ўгиришга мажбур қилди, бу ҳам етмагандек, Ўзбекистонда, хусусан ёшлар орасида катта нуфузга эга бўлган жамоат арбобининг номини қоралашгача бориб етди? 

ХОТИМА

 

МТС-Ўзбекистоннинг иши "ўзга давлатларда ҳукумат идоралари билан нохуш вазият юзага келса, қандай йўл тутиш керак”лиги борасида кўпчилик учун ибрат мактаби бўлиши мумкин.  Бундай усуллар унчалик янги саналмаса-да, анча мунча тажрибадан ўтган, синаб кўрилган. 

 Кейинги пайтларда экспертлар ўз чиқишларида тез-тез  таъкидлаётганидек, Европадаги инқироз шароитида  бизнеснинг барқарор етакчи банклар билан боғлиқ анъанвий швейцарча модели ҳам бора-бора оддий талончиликка ўхшаб қолаётир. Бундай тартибга  кўра, ҳар ким ўз вазифасини аниқ бажармоғи лозим – банклар ўз мижозларини тутиб берадилар, ҳуқуқ-тартибот ходимлари халқаро ҳуқуқий меъёрларни бузиб, уларни хибсга оладилар, кўпгина юридик маҳкамалар эса,  афсонавий гонорар эвазига ҳар қандай ишни "ҳал қилиб беришади”.

"Халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид равишда қўлга олинган ҳамюртларимиз нима бўлади?” дерсиз? Жавоб тариқасида ғарблик ҳуқуқ ҳимоячилари орасида тарқалган бир нақлни эсга олиш кифоя: "Инсон ҳуқуқлари – бу инсон ҳуқуқлари, бизнес ўз оти билан бизнес, жаноблар!

 

Мақолани ўқиш асносида газетхонларда савол туғилиши мумкин: "Гулнора Каримованинг ўзи бу масалага қандай қараркин?  Уни гоҳ ёшлар медиа-оромгоҳида кўришса, гоҳ ёш журналистлар медиа-оромгоҳида кўришади. Баъзида Ҳазрати Имом мажмуасида ўтказилган ифторлик хайрия тадбирида кўринса, баъзан ипак ва шойи матолари ишлаб чиқарувчилари даврасида учратишади. Яна атиги бир ҳафта ичида...”

Унинг бу борадаги фаол ижтимоий фаолиятини кузатиш асносида беихтиёр "унинг ўзи бу таънаю маломатлардан хабардормикин?” деган хаёлга бориш мумкин. Албатта, билиши керак. Ҳар доимгидек, бу масалани очиқчасига муҳокама қилишга ҳам тайёр. Рост, "танқидчилар”нинг ўзлари ана шундай ошкора мулоқотдан қочиб, интернетдаги сохта имзолар панасига ўтишади. 

Яқинда  Чирчиқда Медиа-оромгоҳнинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.. Ёш журналистлар матбуот конференциясида ташкилотчиларга тўғридан-тўғри саволлар беришди. Мазкур анжуманда Гулнора Каримова ҳамма мавҳум масалаларга аниқлик киритди. "Ўзбекистон маданияти васанъати форуми” жамғармаси васийлик кенгаши раиси жамғарманинг қатор лойиҳалари билан биргаликда, ғарб ОАВларини қизиқтираётган масалаларга ҳам тўхталиб ўтди. 

Бироқ матбуот анжумани очиқ-ошкора руҳда ўтган бўлса-да, "ўткир” мақолалар муаллифлари қатнашишмади. Афсус. Юзма-юз мулоқот жараёнида уларни "тинчлик бермаётган” кўпгина масалалар ўз ечимини топган бўлармиди?  Сабаби аён. Ахир бундай қаламкашлар асл ҳақиқатни била туриб, уни инкор этишга мажбур. Чунки, уларнинг буюртмачилари шуни исташади.


Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 3102 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Швейцария
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 13:01
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное