Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » DOLZARB MAVZU

"Совуқми?" "Жудаям совуқ!"

Шу кунларда юртимизда совуқ об-ҳаво ҳукмронлик қилмоқда. Бу Россиянинг Сибир ўлкасида кузатилаётган музли циклоннинг таъсирида юзага келмоқда. Жумладан, Қозоғистонда мана бир неча кундирки, кучли совуқ ҳарорат сақланиб турибди. 14 декабрь куни Қарағандада термометр устуни -38.4 оС, Жезқазғанда -33.9 оС, Павлодарда -45.2 оС, Қизилўрдада -26.7 оС даражагача тушиб кетган. Бу эса ушбу санада кузатилган энг совуқ ҳарорат ҳисобланади. Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ҳам янги рекорд қайд этилди. Шу кунларда бу ерда ҳарорат -40.6 оС даражани ташкил қилмоқда. Ўта совуқ иқлим сабаб, пойтахт ва Ақмола вилоятида шаҳар ташқарисига қатновчи транспорт воситаларининг харакати ни вақтинча тўхтатиб қўйилди, деб ёзади Olam.uz портали. 

Изғирин об-ҳаво Ўзбекистонга ҳам етиб келди. Жумладан, Чимбойда ҳарорат -21.8 оС га, Томдибулоқда -21.6 оС даражагача тушиб кетди. 14 декабрь санасида бу қадар совуқ ҳарорат кузатилмаганди. Синоптикларнинг хабар беришича, ҳафта охирига бориб, ҳарорат бироз илиқлашади.

 



Категория: DOLZARB MAVZU
Просмотров: 3799 | Рейтинг: 1| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 23:20
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное