Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » KINO YANGILIKLARI

Танқидга учраган филмлар рейтинги

Деярли ҳар ҳафта кино саройда янги фильм тақдимотининг ўтиши  оддий ҳолга айланди. Бироқ уларнинг қайси биридир савия, танланган мавзу, ижодий гуруҳнинг маҳорати туфайли экрандан томошабин қалбига кўча олса, бошқалари шунчаки реклама баннерларига муҳрланиб қолмоқда, холос.  
Кино вакиллари "ҳақиқий баҳони томошабин беради” деган фикрни кўп тилга олишади. Биз ҳам ана шу тамойилга риоя қилиб, 460 нафардан ошиқ ёшлар ўртасида сўров ўтказдик. Иштирокчиларнинг асосий қисмини 17-23 ёш атрофидаги томошабинлар ташкил қилди. Буни бугунги кун кино мухлисларининг асосий контингенти дейиш мумкин.

Улар "Охирги кўрган қайси фильм ғашингизни келтирди?” деган саволга ёзма жавоб беришди. Олдиндан шуни айтамизки, ушбу тузилган рейтинг нисбийдир. Биз йиғилган овозлардан келиб чиқиб, умумий фикрни илгари сурдик, холос.  

Иштирокчилар савия, ижро жиҳатидан кўнгиллари тўлмаган, сарфлаган пули ва энг муҳими, вақтига ачинган фильмлар номини узоқ ўйлаб ўтиришмади. Бу рейтингга муносиб кўрилган номзодлар сони шу даражада кўп бўлдики, биз уларга ўрин беришда бироз қийналдик. Шунга қарамай, "ҳурмат” билан тилга олинган картиналарни аниқ тартиб асосида жойлаштириб чиқдик.

Men yulduzman1. Иштирокчилар томонидан энг кўп қайд этилган картина режиссёр Баҳром Ёқубовнинг «Мен юлдузман» картинаси 90 % овоз билан биринчи ўринни эгаллади. Фильм номи, унга таклиф қилинган Улуғбек Қодиров ҳамда Зарина Низомиддинова аввалига  қизиқишга сабаб бўлган эрса-да, хонанда қизнинг қишлоқдаги саргузаштлари, унинг уқувсизлиги акс этган картина мухлислар ҳафсаласини пир қилди. Сюжетнинг зўрма-зўраки ўйлаб топилгани, айтилмоқчи бўлган фикрнинг мавҳумлиги эътирозларга асосий сабаб сифатида кўрсатилди.


2. Айнан шундай баҳсга сабаб бўлган яна бир картина режиссёр Дилмурод Қосимовнинг «Дадамнинг совғаси, совғанинг додаси» фильми. Картина 85 % овоз билан иккинчи ўринни эгаллади ва унга "Фильм кино асаридан кўра эстрада гуруҳларининг рекламасига айланиб қолган, ҳаваскорлик иши даражасида” деган танқидлар билдирилди. 


3.Комедия жанрига алоҳида ҳурмат билан қаровчи режиссёр Отабек Мирзахолов ҳам мухлисларнинг "ширин” ва "ёқимли” фикрларидан бенасиб қолмади. Унинг «Шу етмай турувди» фильми – 62 % танқидий овоз олди. 





4. Режиссёр Дилшод Жабборовнинг «Илтимос менга қаранг» фильми 48 % овоз билан тўртинчи ўринни эгаллади. 


5. Режиссёр Дилмурод Масаидов ўзининг  "Кутилмаган қўнғироқ» фильми учун 44 % овоз олиб, ҳамкасбидан бироз ортда қолди. 


6. Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг 35 % овоз  тўплаган «Тилим қурсин» комедиясига алоҳида тўхаталмасак бўлмайди.  Ундаги воқеалар мухлисларни у қадар ишонтира олмабди. Ёдингизда бўлса, қаҳрамонлар ғаройиб чой туфайли рост сўзлайдиган бўлиб қолишади ва кулгига сабаб вазиятлар ҳам шундан келиб чиқади. Картинада Шоҳида Узоқова, Матёқуб Матчонов, Муҳаммадисо Абдулхайиров сингари халқимизнинг севимли актёрлари суратга тушган бўлса-да, сюжетнинг нотабиийлиги ва зўрма-зўраки кулги уйғотиш учун қўлланган воситалар томошабин танқидига сабаб бўлди. 


Zamonviy sovchillar-2

7. Ушбу рейтингимизда режисёр Отабек Мирзахоловнинг «Замонавий совчилар-2»  фильми 31 % овоз билан еттинчи ўринни эгаллади. Ушбу режиссёрнинг икки фильми "Вақтни олган картиналар” рейтингдан бир вақтда ўрин олиши билдирилган танқидлар нечоғлик даражада жиддий эканига яққол исботдир 




8. «Кореялик келин» 28 % овоз билан  Дурдона Тўлагановага саккизинчи ўринни  таъминлади.




9. Режиссёр Шаҳло Каримованинг «Сенсиз» фильми 22 % овоз тўплаб рейтингнинг тўққизинчи  поғонасини эгаллади.







10. 16 % овоз тўплаган режиссёр Мирмақсуд Охуновнинг «Сен кетма» фильми эса ўнталикнинг ўнинчи поғнасига жойлашди.







Manba:darakchi.uz



Категория: KINO YANGILIKLARI
Просмотров: 3863 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 07:30
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное