Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » Qiziqarli

Тарвузни кундалик менюга киритиш учун 5 та сабаб

Машҳур кишиларнинг кўпчилиги ўз организмини тез-тез турли мевалар, сабзавотлар, реза мевалар ва, ҳатто, донли ўсимликларнинг шарбати ёрдамида тозалаб туради. «Marie Claire» журнали турли-туман маҳсулотлар орасида нега айнан тарвузни маъқул кўриш кераклигини аниқлади.

1. Тарвуз калорияси –100г га бор-йўғи 38 ккал. Агар тарвуз кундалик рационга киритилса, вазнни самаралироқ назорат қилиш ва тери остидаги ёғларни камайтириш мумкин. Тарвуз организмдан холестеринни чиқариб ташлайди, демак, юрак касалликларнинг олдини олишда ҳам ёрдам беради.

2. Тарвуз детоксикацияда самарали. Меваларни кўп миқдорда истеъмол қилиш аллергияни қўзғатиши мумкин. Узоқ вақт ушланган шарбатли парҳез ошқозон билан муаммоларни ва, ҳатто, диабетни келтириб чиқаришга қодир. Тарвуз эса аллергияни қўзғатмайди, уни чекланмаган миқдорда истеъмол қилиш мумкин.

3. Магний моддаси антидепрессант ҳисобланади, у тарвузда кўп миқдорда мавжуд. Асабларни тинчлантирар экан, у уйқуни йўлга қўйиш ва диққат-эътиборни ишга жамлаш учун керакли гормонларни ишлаб чиқади.

4. Тарвуз фолий кислотасига бой бўлиб, у ҳужайраларнинг бўлиниш жараёнида бевосита қатнашади ва оқсилларнинг ишлаб чиқарилишини тартибга солади. Шу боис тарвуз шарбати мушак массаси ривожланишини ҳам рағбатлантиради. Тарвуз спортчилар ва тана парвариши билан шуғулланувчи вақтини кўпроқ жисмоний машқлар билан ўтказадиган кишилар орасида ҳам оммабоп.  

5. Тарвуз бўйича ўтказилган охирги тадқиқотлар унинг таркибидаги L-цитруллин аминокислотаси мушаклардаги зўриқишни бартараф этишда ёрдам беришини аниқлади. Жисмоний юкламалар пайтидаги оғриқ мушакларда сут кислотасининг тўпланиши туфайли пайдо бўлади. L-цитруллин уни орагнизмдан тезроқ чиқариб юборишга кўмаклашади ва бу билан оғриқни енгиллаштиради ҳамда спортчига кучларини тиклаш учун зарур бўлган вақтни тежайди. 

  Manba:darakchi.uz



Категория: Qiziqarli
Просмотров: 6218 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Тарвуз
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 16:21
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное