Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Великолепный Век-Soundtreck (of Rada Ray)
. Pazanda - Soundtrack
. Saroy Javohiri-Soundtreck2
. Ko'sem - Safiye nin cenazi (Turk serial)
. Iyun Oqshomi - Yagmur (soundtreck)
. Vorislar - Soundtreck (serial korea)
. Ko'sem - Soundtreck music (Turk serial)
. Klon-soundtreck
. Sa Rasta Rastare-soundtreck (Indea)
. Ishq Jodusi - Latina Instrumental
. Zerda - Soundtreck
. Efir Sirlari - Soundtrack
. Saroy Javohiri - Soundtreck
. Saroy Javohiri-Soundtreck7
. Taqdir O'yini-Va Bank
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

TOP-10 - "Jayra" "eng yaxshi kliplar" reytingida birinchi bo‘ldi (video)

Эътиборингизга сўнгги икки ой давомида омма эътиборига ҳавола этилган энг яхши клиплар рейтингини ҳавола этамиз. Рейтингга 10 та клипни кетма-кет жойлаштиришда бизга томошабинлар яқиндан кўмаклашишди. 

 

10-ўрин. Зиёда — "Ўзингда-ўзингда”

Мазкур клип орқали Зиёдани янги қиёфада кўрдик. Рақсбоп қўшиқ оҳанги томошабинларга маъқул, клипдаги актёрлар таркиби ҳам эътиборни тортади. Аммо воқеалар бироз тушунарсиз.  

 

9-ўрин. Нилуфар Усмонова — "Қадримга ет” 

Бу клип билан хонанда яна томошабинлар эътиборини қозона олди. Аммо негадир Усмонованинг аввалги клипларидагидек ўзига хосликни сезиш бироз мушкул. Қўшиқ рақсбоп бўлса-да, клипда одатий сюжетни кўрдик.

 

8-ўрин. Мавлуда Асалхўжаева — "Йўқ”

Мавлуда Асалхўжаева ёшлар билан тенг "олишиб” келаётган хонандалардан. У навбатдаги клипига ҳам сюжет танлашда ҳеч адашмаган. Хонанданинг қўшиғидан кўра клипи кўпроқ оммалашяпти десак, адашмаймиз. 

 

7-ўрин. Ботир Яминов — "Бевафо ёр”

Улуғбек Раҳматуллаевга тақлид қиладиган хонанда сифатида тилга олинадиган Ботир Яминов бу клипда айни фикрнинг нотўғри эканини исботлади. У янги йўналишдаги сокин қўшиғи билан томошабин кўнглидан жой ола билди. 

 

6-ўрин. Фарҳод ва Ширин — "Қалбим баҳори” 

Ўз Фарҳодини топган Шириннинг дуэт тарзидаги ижоди унга салмоқли ютуқлар олиб келяпти. Дуэтдошларнинг мазкур қўшиғи ҳам, клипи ҳам одамларга яхши хотираларни эслатиши аниқ. Уни томоша қилиб, самимий  туйғуларни бошдан кечирасиз.

 

5-ўрин. Улуғбек Раҳматуллаев — "Соғиниб”

Раҳматуллаевни доим рейтингларнинг бошида кўришга одатланганмиз. Аммо бу галги сўровномада уни томошабинлар 5-ўринга лойиқ топишди. Хонанданинг "Соғиндим” номли муаллифлик қўшиғи омадли чиққан бўлса-да, суратга олинган клип воқеасида ижодий жамоанинг бироз шошгани кўрини турибди.

 

4-ўрин. Фаррух Комилов — "Тарам тарам"

Қизларнинг исмини қўшиқ қилиб куйлаб, рақсга тушишни ёқтирадиган қўғирчоқ образи билан Фаррух ҳаммани ҳайрон қолдирди. Чунки уни бундай қиёфада кўрмаган эдик. Балки мана шу ноодатийлик уни 4-ўринни эгалашига ёрдам бергандир.

 

3-ўрин. Азиз Ражабий — "Орзуларим”

Мазкур қўшиқни эшитиб, "Азизнинг янги йўналиши ўзига ярашибди” дегувчилар кўп бўлди. Қўшиқ ва унга ишланган клип жуда омадли чиққан.

 

2-ўрин. Сардор Раҳимхон — "Бомбей”

Халқимизнинг Болливуд фильмларига алоҳида иштиёқини яхши билган хонанда бундан унумли фойдаланди. Унинг "Бомбей” қўшиғига ишланган клипга ўзига хос рақс саҳналаштирилган, воқеа ва иштирокчилар эътиборни тортди.

 

1-ўрин. Шоҳжаҳон Жўраев — "Жайра"

Шоҳжаҳон анчадан буён телеканалларда кўринмай қолган бўлса-да, унинг "Жайра” номли қўшиғи ва унга ишланган клип рейтингимизнинг энг юқори ўрнига кўтарилди. Саҳналаштирилган ҳаётий воқеалар клипнинг оммалашишига ёрдам берди.


 



Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 3879 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 06:48
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное