Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » Qiziqarli

ТошДТУ ректори вазифасидан озод этилди

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорига мувофиқ, профессор Анвар Одилхўжаев Абу Райхон Беруний номидаги Тошкент Давлат техника университети ректори лавозимидан озод этилди.

Ҳозирда мазкур олий таълим муассасаси раҳбари лавозими бўш турибди, деб хабар беради 12uz.com нашри.
ТошДТУ мустақиллик йилларида муҳим аҳамиятга молик техника университети мақомига эга бўлди. Университет мақомини олгандан сўнг, унинг даргоҳини муваффақиятли битирган ўн минглаб етук мутахассислар саноат ва ишлаб чиқаришнинг турли соҳалари, қишлоқ хўжалиги, фан ва таълимни бошқариш тизимида фаолият юритмоқдалар. Шунингдек, ушбу йилларда университетда иқтисодиётнинг турли тармоқларида раҳбарлик лавозимларида хизмат қилаётган минглаб илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрланди.     
Ҳозирги кунда университетда 7 факультетда жами 58 та кафедра бўлиб, уларда 735 та профессор-ўқитувчилар,  шу  жумладан, 6 та ЎзР ФА академиклари, 74 нафар фан докторлари ва 314 нафар фан номзодлари 10 мингдан ортиқ талабаларга таълим бермоқдалар. 

Manba:darakchi.uz 



Категория: Qiziqarli
Просмотров: 2958 | Рейтинг: 0| Рейтинг: TDTU
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 13:06
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное