Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » DUNYO va JAXON XABARLARI

Тошкент Халқаро Вестминстер университетининг янги кампуси очилди

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 22 йилиги ва янги ўқув йили арафасида Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетининг (ТХВУ) янги кампуси очилди.


ТХВУ жамоатчилик билан алоқалар бўлими мутахассиси Шерзод Шоасиловнинг ОАВга хабар беришича, кенгайтирилган кампус худудида қўшимча қурилган ўқув корпуси, спорт мажмуаси ва ўқув-ресурс марказини ўз ичига олади. Халқаро стандартлар асосида жиҳозланган биноларда симсиз интернетдан фойдаланиш имконияти яратилган.

Янги ўқув корпусида талабаларни ёруғ, шинам, замонавий ва тўлиқ жиҳозланган аудиториялар кутиб турибди. Аудитория ва йўлакларни бир-биридан ажратиб турувчи айнаванд тўсиқлар аксинча яқинлик ва ҳамкорлик руҳини беради, дейиш мумкин.


Ўқув корпусида шунингдек, Британия Кенгаши билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган янги ўқув марказини ҳам ўз ичига олади. Ушбу марказда инглиз тилини ўзлаштириш ва ривожлантириш ҳамда турли машғулот ва семинарлар ўтказиш учун турли китоблар ва ўқув воситалари мавжуд.

Спорт мажмуасида эса талабалар ва лицей ўқувчилари хар хил спорт турлари билан шуғулланишлари мумкин. Бинода 3та бадминтон корти, футбол, баскетбол ва волейбол ўйнаш учун катта спорт зали ҳамда замонавий ускуналар билан жиҳозланган тренажер зали барпо қилинган.

Муҳташам 3 қаватли янги ўқув-ресурс марказида талабалар махаллий ва хориждий нашриётлар томонидан чоп этилган адабиётлар ҳамда электрон китоблар ва журналлардан фойдаланиш имкониятига эгалар.

Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 16 январдаги қарори билан ташкил этилган.

Manba:darakchi.uz


Категория: DUNYO va JAXON XABARLARI
Просмотров: 2508 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 06:55
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное